Алемани: "Биз де Йонгга ишонч билдирамиз, аммо Ла Лига биздан кимнидир сотишимизни талаб қилмоқда"
16 июл 2022 15:57
Новости
Алемани: "Биз де Йонгга ишонч билдирамиз, аммо Ла Лига биздан кимнидир сотишимизни талаб қилмоқда"
"Барселона" спорт директори Матеу Алемани клуб Эрик тен Хаг бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" жуда ҳам шартнома имзолашни хоҳлаётган ярим ҳимоячи Френки де Йонгни сотишга мажбур бўлаётганини тан олди.
"Френки – жуда муҳим ўйинчи, биз унга ишонч билдирамиз. Аммо, молиявий фэйр-плей ва Ла Лига бизни кимнидир сотишга мажбур қилаётганини биламиз. Ортиқ ҳеч нарса дея олмайман", – Алемани.
Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг "Манчестер Юнайтед" унинг трансфери борасида 80 млн евролик келишувга эришганига қарамай, "Барселона"дан кетишни хоҳламаяпти.
Миш-мишларга кўра, ўйинчига Каталониядаги ҳаёт ёқади ва у фаолиятини "кўк-анорранглилар" таркибида давом эттиришни хоҳлайди.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии