Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда
01 сен 2025 14:44
Новости
Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда
"Удинезе" ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини "Севилья"да давом эттиради.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, 36 ёшли чилилик футболчи "Удинезе"дан "Севилья"га текинга ўтади. Ҳужумчи Испания жамоаси билан яна 1 мавсумга узайтириш имконияти билан 1 йиллик шартнома имзолайди.
Санчес ўтган йилнинг август ойидан бери "Удинезе"да тўп тепиб келаётганди. У 2024/25 йилги мавсум А Серия ва Италия Кубогининг 14 учрашувида қатнашган, аммо гол ура олмаган.
"Севилья" 3 турдан кейин Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии