RU

Последние новости

12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  2 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  9 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5

Алексей Ларин: "Мақсадим ўйинда ҳам, машғулотда ҳам "Пахтакор"га ёрдам бериш" Новости

Алексей Ларин: "Мақсадим ўйинда ҳам, машғулотда ҳам "Пахтакор"га ёрдам бериш"

"Пахтакор" кеча расман украиналик ҳимоячи Алексей Ларин билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Сўнгги учта мавсумни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасида ўтказган футболчи кеча "Уфа" билан ўртоқлик ўйинида норасмий дебютини нишонлади. Одатдагидек ўйиндан сўнг унинг янги клуби борасидаги фикрларини олдик. 


- "Истиқлол" ва "Пахтакор" бу йил ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Шундай экан нима учун Ўзбекистон клубини танладингиз?

- Аввало Ўзбекистоннинг тарихий ва номдор, амалдаги чемпион жамоаси сафига келганимдан хурсандман. Асосий омил бу - ОЧЛ. Ўзимни янги саргузаштларга тайёр, деб биламан. Тожикистонда "Истиқлол" билан совринлар ютдик. Мана шу ишни "Пахтакор" билан икки карра кўпроқ амалга оширишни ният қилганман. Бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Икки мамлакат менталитети ўртасида ўхшашликлар бор. Мослашишимга катта ёрдам беради. 

- Суперлигамизда собиқ душанбеликлар яна биттага кўпайди. Аввалроқ Андрей Мишенко ва Алишер Жалилов АГМК аъзосига айланишди. Зоир Жўрабоев "Сурхон" кўригида эди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Бутун бошли "Истиқлол" кўчиб келяпти (кулади). Нима учун? Чунки Ўзбекистон чемпионатининг даражаси Тожикистонникига қараганда кучлироқ. Футболчи олдинга интилиши, ўсиши керак. 

- Славче Войнески қандай мураббий?

- У жамоада барча билан бирдек гаплашади. Тил топишиш осон экан. Доим кўтаринки кайфиятда юради. 

- "Пахтакор" мухлисларига нима дея оласиз?

- Ўйинда ҳам, машғулотда ҳам жамоага ёрдам бериш мақсадим ҳисобланади. Бор кучим билан ўйнашга ваъда бераман.


Расман: "Пахтакор" "Истиқлол"нинг собиқ ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика