RU

Последние новости

10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  3 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  7 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз” Новости

Александр Хомяков: “Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз”

“Андижон”нинг “Корвинул” ҳамда “Канвон” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Алексадн Хомяков клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

-Александр Андреевич, Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Таассуротларингиз қандай?

-Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, боғлиқлик умуман бўлмади. Бошқа томондан қараганда, биринчи ўйинда етарли вазиятлар яратдик, лекин яна якунига етказа олмадик. Рақибда эса аксинча, уларни ҳар бир зарбаси дарвозадан жой олди. Шунинг учун айтаман: бугун бизни кунимиз бўлмади. Иккинчи ўйин ҳақида гапирсам, яхши рақиб экан. 70 дақиқа тенгма-тенг кураш бўлди. Кўпроқ вақтимизни асосан ҳимояда ўтказдик ва қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилдик. Ўйиндан қониқдим. Футболчиларга баракалла дейман. Ишлашда давом этамиз, бу ердаги йиғинимизни якунлаяпмиз. Лекин ҳали бизда чемпионат бошланишига яна икки ҳафта вақт бор. Асосий таркибни аниқлашда бир қарорга келишимиз керак ва захира таркибига кирадиганларни ҳам аниқлаб олишимиз лозим. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

-“Андижон”нинг Анталиядаги йиғини деярли ниҳоялаб қолди. Бир сўз билан айтганда, қониқиш ҳосил қилдингизми?

-Ҳа, умумий олганда, албатта қониқдим. Сифатли майдонлар, муносиб рақиблар… Амалга ошира олмаётган вазиятлар мени бироз асабийлаштирмоқда. Лекин бу масалани ҳал қила оламиз. Охирида кучайтира оладиган футболчиларни жалб қиламиз.

-Мухлисларни Рубин Хебайнинг ўрнини ким тўлдириши қизиқтиряпти. Бу борада қандай режа бор?

-Ҳа, ҳужумчи излаяпмиз. Тезроқ бир қарорга келишимиз керак. Рубин сингари ёрдам бера оладиган футболчи билан келишув жараёнидамиз. Хебай ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи олиб келамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика