RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  5 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  7 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман" Новости

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман"

"Бухоро" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матубот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
Хомяков: "Турнирдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўйин қийин бўлишини билардик, ҳаво ҳам баҳсга таъсир кўрсатди. "Бухоро" биринчи бўлимда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашини кутгандик, аммо улар 4 нафар ҳимоячини майдонга туширишди. Шу сабабли ўйинимизда бироз тушунмовчилик юз берди. Бахтимизга иккинчи таймда ўзимизга келдик ва ҳужумларимиздан бирини гол билан якунладик. Кейин устунликни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Иссиқ сабаб футбол ўйнаш қийин бўлди. Бироқ ҳаммаси яхши якунланди.

Мухлислар, жамоа, вилоятимиз ва янги ҳомийни ғалаба билан табриклайман".

- Бугун ғалаба қозонишни кутганмидингиз?

- Албатта кутгандим. Бироқ иккала жамоага очко сув ва ҳаводек кераклиги учун қийин бўлди. Футболчиларнинг профессионализмидан кўнглим тўлди.

- Клуб маош ва мукофот пуллари бўйича қарзини узганини ўқидик...

- Ёзишиптими, бу ҳақида гапирсам бўладими... Ҳа, ҳомийимиз ва ҳокимият қўллаб-қувватлаши орқали қарзлар узилди. Бундан сўнг ёмон ўйнай олмасдик.

- Рубен Хебай мавсумнинг иккинчи қисмида жамоада қоладими?

- Унинг "Андижон" билан шартномаси бор, Хебай қолади деб ўйлайман.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика