RU

Последние новости

20:24Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4

Александр Хомяков: "Турнир жадвалига кузда қарайман" Новости

Александр Хомяков: "Турнир жадвалига кузда қарайман"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Олмалиқ" (3:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Хомяков иштирок этди.

"Мен бу ўйин учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Бугун бизни йигитлар қўлидан келган барча вазифани бажарди. Рақибимиз ҳам муносиб қаршилик кўрсатди. Мухлисларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман.  Футболчиларимиз берилган барча вазифани уддалади", - дейди Хомяков

"Биз ҳар бир ўйинда алоҳида тайёргарлик кўрамиз. "Металлург" билан ўйиндаги мағлубиятни унутган ҳолда майдонга тушдик. Ҳар бир ўйин,  биз учун биринчи ўйин бўлади. Майдонга тушиб энг яхши ўйинни кўрсатишни истаймиз. Сафардаги мағлубиятдан чиройли ғалаба билан чиқиб кетганимиздан мамнунман".
 
"Бугун Иванов асосий таркибда ўйинни бошламаганига сабаб бу ўйин якка курашга бой ўйин бўларди. Рақиб сафида индивидуал маҳоратли футболчилар жуда кўп. Унинг ўрнига бошқа футболчи мос келарди. Дастлабки турларда унинг голлари бизга ғалаба келтирди.  Бугунги тактикамизга эса у мос эмас эди. Зоҳир бугун гол урди. У биринчи марта терма жамоа жамоага чақирилди . У катта футболни кўрди ва бундан кейин у фақат кучлироқ ўйнайди. У энди психологик таъсирга бериладиган ёшда эмас.  Жамоамизда Муртoзoевни Олий лигадаги биринчи марта асосий таркибдаги ўйини бўлди. Уни табриклайман. У жуда ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Ундан кўп нарсани кутаман. Шунча имкониятни юзага келтирмоқдами демак натижа бўлади".

"Биз очкони ҳозир эмас кузда ҳисоблаймиз. Турнир жадвалига ҳозир қарагандан фойда йўқ шу боис кузда қарай қолайлик. Йигитлар ҳам буни тушиниши керак. Ҳозир биринчи ўринда эканмиз ва бу албатта ёқимлидир. Олдимизда эса "Нефтчи"га қарши Фарғонадаги жуда оғир ўйин ўйин кутмоқда. Бугунги ғалабани нишонлашни шу ерда тўхтатсак яхши бўларди. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика