RU

Последние новости

09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   0 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  1 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1

Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти" Новости

Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" (3:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин драматик тарзда ўтди. Рақибга ғалаба жуда зарур эканлигини тушуниб тургандик, биз уларга қаршилик қилишга уриндик. Дерби доим бошқача ўтади. Қизиқарли баҳс бўлди. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз албатта алам қилди. Менимча дуранг нормал натижа", - деди Александр Хомяков. 


- Натижадан қониқдингизми? Ҳакамларга эътирозингиз йўқми? 

- Шахсан мен натижадан қониқмадим. Чунки қўшимча вақтларда гол ўтказганимиз аламли бўлди. Шунча кўп куч сарфлагандик. Албатта ғалаба қозонишни истагандик. Ҳакамлик бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. 


- Кейинги йил "Андижон" қандай бўлади? Сиз биланми ёки бошқа мураббий биланми? 

- Бу ҳақда олдин ҳам гапиргандим. Ҳозир раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак, олдинги йил билан таққосласак ҳозир натижамиз пастроқ. Ҳозирча ишлаяпмиз. Раҳбарият билан режаларни муҳокама қилмадик. Кейинги йил нима бўлишини кўрамиз. 


- Агар кейинги йил клубда қолсангиз таркиб кучайтириладими? 

- Албатта, ОЧЛда иштирок этадиган клуб янгиларни олиб келиши ва таркибни кучайтириш керак. Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти. Биринчи даврани яхши ўтказдик, аммо иккинчи давра бошини жуда ёмон бошладик. Айнан Суперлигани олсак. Албатта Кубокни қўлга киритганимиз мавсумдаги камчиликларимизни ёпгандек бўлди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика