Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"
28 окт 19:08
Новости
Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"
"Эртага қийин финал кутиб турибди. Принципиаллик юқорилигини биламиз. Машғулотларимизда катта ўзгариш бўлмади. Эртага ўз имкониятларимизни яхши жиҳатдан намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Биз вилоят ва мухлислар олдида жавобгармиз ва бу жиҳат бироз ҳаяжонлантирмоқда. Эртанги ўйинни кутамиз", – деди Александр Хомяков финалдан олдин.
"Эртанги учрашувда яхши натижа қайд этиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. "Пахтакор" финалларда кўп маротаба иштирок этган, "Бухоро" эса илк маротаба финалда қатнашмоқда. Рақибни ўрганиб чиқдик ва қолганини майдонга кўрамиз", – деди Азиз Амонов.

- "Бухоро" финалга қадар ҳар бир учрашувда аутсайдер эди. Барча жамоалар "Бухоро"га қарши ўйнашни истаётган эди, аммо жамоа якунда финалга қадар етиб келди. Менимча, қоғозда "Бухоро" эртага ҳам аутсайдер ва "Пахтакор" фаворит. "Бухоро" ўйиндан олдин аутсайдер жамоа сифатида қаралаши устунликми берадими ёки аксинча?
Албатта, рақиб - фаворит. Бироқ финал бир ўйиндан иборат. Бунга кўп мисоллар келтиришимиз мумкин. Биз ғалаба ҳақида ўйламоқдамиз ва эртага яхши натижа қайд этиш учун боримизни берамиз.


- Азиз Амоновга савол. Яқинда Суперлига клубининг бир мураббийи "Бухоро"нинг мотивацияси кўпроқ бўлгани учун кейинги босқичга ўтди ва ўша учрашувда бир футболчида қўшимча иштиёқ бор эди деб айтиб ўтди. Эртанги финалдан олдин сизда ҳам шундай қўшимча иштиёқ бўладими?
- Мен "Бунёдкор"га қарши ҳеч нимани исботламоқчи эмас эдим. Биз ҳар доим жамоа бўлиб майдонга тушамиз. Жамоада мақсад битта - кейинги босқичга ўтиш. У кимки, мен унга бир нимани исботлайман. Ўйин тақдири бир футболчига боғлиқ бўлган эмас, биз жамоа бўлиб ғалаба қозониб келяпмиз. "Пахтакор"га қарши ҳам бир жамоа бўлиб тушамиз, қолгани эса яратгандан.

- Азиз Амоновга савол. Суперлигада "Бухоро" "Пахтакор"га икки ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Финалга қандай тайёргарлик кўрилди ва руҳий жиҳатдан футболчилар финалга тайёрми?
- Мураббийимиз бу ҳақида таъкидлаб ўтди. Тўғри лигадаги ўйинда оддий вазиятларда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик, аммо машғулотларда бу жиҳат устида ишладик. Ўйлайманки, финалда камроқ хато қиламиз ва яхши натижа қайд этишга эришамиз.

- Икки жамоаларнинг сўнгги тўқнашувида "Бухоро" рақибга очиқ ўйин таклиф қилган эди ва шу сабабли йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Эртага "Бухоро" бироз ҳимоявийроқ услуб танлайдими?
- Сабаблардан бири деб ўйламайман. Биз ҳужумкор жамоага қарши агрессивроқ ўйнашни истаган эдик. Асосий сабаб биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмаганимизда, менимча. Биз рақиб дарвозаси томон тўпни етказа олгандик, лекин яна бир бор такрорлайман. Рақиб даражаси анча юқори ва жамоа таркиби терма жамоа футболчиларидан ташкил топган. Биз ўз вазиятларимизни кўкка совурдик, рақибга эса фойдаланди. Кўрамиз, эртанги ўйин қандай бўлар экан. Биз "сюрприз" тайёрлашга ҳаракат қиламиз.
- Ўтган йили "Андижон" футболчиларининг кўпчилиги учун фаолиятидаги биринчи финал эди. "Бухоро" футболчилари учун ҳам шундай. Ушбу жиҳатни ҳисобга олсак, эртанги учрашувда "Бухоро" учун кўпроқ руҳий тайёргарлик муҳимроқми?
- Ҳа, эртага кўпроқ ҳиссиётлар ишлайди. Тўғри, рақиб биздан кучлироқ. Бу ҳақда статистика ва мусобақа жадвали айтмоқда. Шунинг учун биз кўпроқ психологик тайёргарликка урғу беришимиз керак. Биз финал эканлигини катта эътибор қаратяпмиз. Сабаби финал бир ўйиндан иборат. Ўтган йили ҳам рақибимиз анча жиддий эди. Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади.

- Сергеев Суперлиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Уни эртага қандай қўриқламоқчисизлар? Балки Игорга персонал ҳимоя қўллаш керакдир?
- Балки (кулади). Биз тайёргарлик кўряпмиз ва имкон қадар рақибнинг кучли жиҳатларини бартараф этиш. Биз эса кўпроқ рақибнинг кучсиз нуқталарига зарба беришга ҳаракат қиламиз. У жуда яхши формада, аммо ундан ташқари бошқа футболчилар ҳам кўп. Рақибнинг устунликларини биламиз ва уларни бартараф этишга интиламиз.
- Ўтган йили финалдан сўнг Ўзбекистонда бекорга 15 йилдан буён ишлаб келмаётганини Кубок ютиш орқали исботладим дегандингиз. Бу йил ҳам жамоангиз финалга қадар етиб келди. Балки бу йил ҳам кимдирга яна бир нималарни исботлагандирсиз?
- Ҳар бир мураббий соврин ютишни хоҳлайди. Совринлар орқали ўз исмини тарихга ёзади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди. Иштиёқ ҳар доим бўлиши керак. Футболчиларга ҳам шу ҳақда айтдим. Ғалаба қозониш учун эса бироз кўпроқ меҳнат қилиш керак.


"Бухоро" – "Пахтакор" тўқнашуви эртага "Бобур Арена"да 18:30 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии