RU

Последние новости

21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалаба ҳақли эди, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"  2 21:20"Насаф" — "Қизилқум" 4:0 (Матнли трансляция)  14 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  13 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  44 19:56Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"ни тотал устунлик билан ютди  42 19:32"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  25

Александр Хомяков: "Фарҳод Бекмуродов сариқдан кейин барчасини тушуниб олган деб ўйладик" Новости

Александр Хомяков: "Фарҳод Бекмуродов сариқдан кейин барчасини тушуниб олган деб ўйладик"

Coca Cola Суперлиганинг 9-тури доирасида "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб берди.


- Ўйинда четлатиш муҳим роль ўйнади. 88 ва 90+4-дақиқада голлар ўтказиб юбордик, йигитларда концентрация йўқолиб қолди. Албатта, чунки урилган голлар иккинчи темп билан амалга ошди. Умуман олганда ажратиб кўрсатадиган бирор нима дея олмайман. Шундай ўйин бўлишини тасаввур қилгандик. Вазифа биринчи бўлиб гол уриб олиш эди, урдик ҳам. Вазиятларимиз ҳам анчагина бўлди, иккинчи бўлимда эса деярли ҳеч нима қила олмадик. Ўз навбатида рақиблар ҳам унчалик кўп вазиятларга эга бўлмади. Яна бир марта такрорлайман, четлатиш ушбу ўйиннинг асосий омили бўлди. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Фарҳод Бекмуродов аввалига сариқ олди. Шундан кейин у яна бир марта фол ишлатганида бош ҳакам унга, кўзингни оч, сени карточканг бор деди. Шунга қарамасдан у яна фол ишлатди. Нега у вақтида захирага олинмади? Якунда 10 киши бўлиб қолиб, мағлуб бўлдик.

- Сиз тўғри айтяпсиз. Шундай қилиш керак эди. У ўз ҳиссиётларини жиловлай олмади. Тўғри, алмаштиришимиз керак эди. Барча хато қилади, биз ҳам одаммиз. Хатолардан қочиб бўлмайди. Унинг тажрибасига умид қилгандим. У сариқ карточкадан кейин барчасини тушуниб олган деб ўйладим. Хиссиётларни жиловлаш керак. Рақибларда ғалабага бўлган иштиёқ, ютқазмаслик иштиёқи юқори ўринга кўтарилди. Бундай пайтда исталган гапни топиб, айтса бўлади. Ҳа, ўзгартириш керак эди. Ўша пайтда Фарҳод Бекмуродов мен учун майдонда бўлиши муҳимроқ эди. Урилган голлар эса унинг ўйнаган жойидан урилди. 

- 10 киши бўлиб қолинганидан кейин ҳимоячи майдонга туширилмади?

- Нега ҳимоячи туширишимиз керак эди? Голларни қаранг, ҳимоячилар ўз ишларини яхши бажаришди. Голлар ҳимоячилардан тепароқда урилди. Арвеладзе ўйинни тугата олмади, уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ўнг қанот ҳимоясига катта оғирлик тушди. Шунда ҳам ҳужумга чиқишга ҳаракат қилдик. Шу сабабли қанот ярим ҳимоячиларини алмаштирдик. Нима ҳимоячилар? Улар ўз жойида яхши ўйнашди. Уларга ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Ўйин олдинда курашларга бой бўлишини тахмин қилгандик. Ким курашларда ютса, ташаббус ҳам унда бўлишини билардик. Чунки жамоалар шундай, доимо агрессив ўйнашга ҳаракат қилишади. Ушбу жиҳатда мағлуб бўлишни истамагандик. Бундай ўйинда унча-мунча мураббий ҳимоячиларни алмаштирмайди. Ҳимоячилар доимо энг катта сабаб билан алмаштирилади. Чунки ҳимоя тўртлиги доимо бир-бирини тушуниб ўйнайди. Бундай ўйинда эса ҳамма ҳимоячилар ҳам ўйнай олмайди. Агарда кимдир хато қилганида ҳам алмаштирса бўларди. Таянч футболчимиз жароҳати сабаби ўйинни якунлай олмади. Қанот ҳимоячиларини кўпроқ ҳужумга чиқишини истадик. Вазиятлар бўлди. Ўша вазиятда пенальти бормиди ёки йўқ, билмайман. Барибир бунга баҳона топилади. Билмадим, кўриш керак. 

- Ўзгаришлар нега кеч амалга оширилди?

- Бунга жавоб бердикку. Ўйинни яхши бошладик, йигитларга эътирозим йўқ. Шунчаки ғалаба учун ташна бўла олмадик. Балки мен қаерлардадир хато қилганман. Менга ўша нуқтада ўша футболчи керак эди. Ушбу нуқтада менга яхши футболчи керак эди. Шу сабабли Фарҳод майдонга қолди. Унинг ўзи ҳам барчасини тушуниб турганди. Шунчаки эхтиросларини жиловлай олмади. Айтдик унга, у ҳам хўп-хўп деди. 

- Мағлубиятдаги асосий сабабчи ким?

- Мен бўлсам керак. Асосий айбдор мен. Шахматни кўпчилик ўйнашни билади, бироқ яхши ўйнай олишни ҳамма ҳам эплай олмайди. Футболни ҳамма ўйнай олади. Демак, бу ерда мен ютқаздим. Мен ҳам одамман, хато қиламан. Фақатгина ҳеч нима қилмаётган одам хато қилмаслиги мумкин. Балки айнан Бекмуродовни майдондан олиш керак бўлгандир. Балки, танаффусда алмаштириш керак бўлгандир. Агарда барчасини олдиндан кўра олганимда, балки барчаси бошқача бўларди. Демак, бугун бизга омад етишмади, деса ҳам бўлади. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика