RU

Последние новости

15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2

Александр Хомяков: “Динамо”да ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор” Новости

Александр Хомяков: “Динамо”да ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор”

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасидаги “Динамо” – “Андижон” (2:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Александр Хомяков ўйин ҳақида тўхталди.

- Бугун томошабоплиги бўйича ҳам, шиддат борасида ҳам яхши ўйин бўлди, дея оламан. Афсуски, мағлуб бўлиб, турнирни тарк этдик. Тўғри, бугун зич тақвим графиги сабабли, бир қатор футболчиларга дам олиш имконини бергандик, аммо шунга қарамай, йигитлар ёмон ўйин намойиш этишмади. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборган бўлсак-да, жамоам курашдан четда қолмади ва охиригача жанг қилди, дейиш мумкин. Нима ҳам дердим, “Динамо”ни ярим финалга чиққани билан табриклайман ва кейинги ҳал қилувчи ўйинларда омад тилаб қоламан.

Рақиб жамоа ҳақида? “Динамо” жамоаси таркибидаги номлар билан эътиборга тушмаса-да, курашувчанлиги, ўйинида мураббийнинг имзоси борлиги билан ҳам ҳурматга сазовор жамоадир. Жамоа ҳар қандай рақиб билан майдонда қўрқмай, кураша олади. Таркибида ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор, дейиш мумкин.

“Андижон” ўйини менинг қўл остимда ижобий томонга ўзгараётгани ҳақида эшитиш ёқимли бўлса-да, ўз фикримни билдирадиган бўлсам, мен ўз жамоамнинг ўйини янада яхшиланишини кутаяпман ва бунинг учун ҳали кўп ишлашимизга тўғри келади. Мен ҳали жамоам ўйинида катта ўзгаришлар кўраётганим йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз шарт.

Чинданам, якшанба куни “Навбаҳор”га қарши “Андижон”ни жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турибди. “Водий дербиси” доим шиддатли ўтиши барчага маълум. Таркибда ротация бўлиши аниқ. Сабаби биз кўп футболчиларимизга дам бердик, улар “Навбаҳор”га қарши ўйинда янгича иштиёқ билан майдонга тушишларини кутаяпман. Ўйлайманки, “Водий дербиси”да “Навбаҳор” фаворит саналади. “Андижон” эса мухлислари қаршисида бор куч ва имкониятини ишга солади. Икки жамоани ҳам осон бўлмаган ўйин кутаяпти.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика