RU

Последние новости

17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  7 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   5 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  6 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  9 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1

Александр Хомяков: "Бешинчи ўринни сақлаб қолмоқчимиз" Новости

Александр Хомяков: "Бешинчи ўринни сақлаб қолмоқчимиз"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
"Афсуски , бугун ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсанд эта олмадик. Улар уйдаги учрашувларга ғалабага ўрганган. Майдонни ҳар бир қаричи учун кечган курашда кескин баҳсни кўрдик. Биз бу учрашувга жиуда ҳам қаттиқ тайёргарлик олиб бордик. Рақибнинг аҳволи ҳавас қиларли даржада эмас. Шу боис улар жуда катта шижоат билам майдонга тушди. Албатта турнир жадвали бугунги ўйин аҳмиятини белгилаб берар эди.

Ўзимини ўйинга келсак , ўйинимиз қовушмади. Жамоа бешинчи ўринга яхши жойлашиб олгани боис футболчиларнинг руҳиятида ўзгариш бўлди. Бу футболчилардан кўра мени айбим. Уларни 100 %  руҳий тайёрлай олмадим.  Икки очкони йўқотдик. Бугунги ғалаба бизга расмий бешинчи поғонани берар эди.

"Бухоро" бу ўйинда ҳам худди "Қизилқум"га қарши ўйнагандек ҳаракат қилди. Биринчи бўлим тўртта ҳимоячи, иккинчи бўлимда эса учта. Кўпроқ ҳужумга аҳамият бериш. Мана иккинчи бўлим асосан ҳужумда ўйнади. Биз эса омадни асосан қарши ҳужумдан изладик. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғимиз доимгидек муваффақиятли ўйин кўрсата олмади.

Олдинда ҳали яна учта учрашув бор. Биз ўз ўрнимизни йўқотишни истамаймиз. Жадвалда ҳам ўз ўринимизни сақлаб қолмоқчимиз" ,  - дейди Александр Хомяков

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика