RU

Последние новости

19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  250 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" Новости

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика