RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  1 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  87 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Александр Хомяков: "Ақали битта вазиятдан фойдаланганимизда эди. . . " Новости

Александр Хомяков: "Ақали битта вазиятдан фойдаланганимизда эди. . . "

"Андижон" - "Машъал" (1: 0) учрашувидан сўнг Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.


"Нима ҳам дейишим мумкин.  "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман.  Биз ўйинда ғалаба қозониш учун имкониятимиз етмади.  Бутун учрашув етарлича эҳтиросларга бой ўтди.  Бутун учрашувни 11 метрлик пенальти ҳал қилар эди лекин биз ҳатто шуни ҳам уддалай олмадик.  Рақиб жамоага эса пенальтида омад кулиб боқди.  Мен рақибда ғалабага бўлган истакни кўрдим.  Бизда жуда-жуда кўп имконият бўлди лекин булардан ҳеч биридан фойдалана олмадик.  Ақали битта вазиятдан фойдаланганимизда эди. . .  Бирон фикр билдиришга ҳам ожизман"- дейди Александр Хомяков.

- "Машъал" доимий равишда 11 метрликдан фойдалана олмаслигига сабаб нима ?

Ҳайронман.  Биз энди машғулотлардан пеналти тепишни ҳам машқ қиламиз шекилли ?!  Ўзи учинчи пенальтини ура олмаяпмиз.  "Андижон" ўзи ўйинларда жуда кам гол урган.  "Андижон" урган пенальти вазиятида бор йўқлигини қайта кўриш керак.  Бу вазиятда қанот ҳаками қарор чиқарди.  Ҳар қандай тақдирда ҳам бугун биз мағлуб бўлдик.  

- Жамоанингизда пенальтидан фойдаланадиган футболчи йўқми? Масалан ,  Жаҳонгир Жиямуродов "Насаф"да доимий равишда пенальтидан аниқ фойдаланиб келган.  

- Тўраев,  Абибуллаев,  Ҳасанов ва Қўзибоевла бор эди.  Мен кўрсатма берганда ким тепишини айтмаган эдим.  Вазиятда ким ўзига ишонса шу тепиши керак эди.  Аниқ бир футболчини белгилаб олганимиз йўқ.  Зоҳир ишонгани учун тепган эди.  Ютқазганимиз жуда ҳам аламли бўлди.  

Биз бугун йирик ҳисоб бўлмаслигини жуда ҳам яхши билар эдик.  Бу ўйинда ким кучлироқ характерга эга бўлса шу ютар эди.  Биз Андижонга ҳимояланиш учун келмаган эдик.  Фақат ғалабани истаган эдик.  Менимча мухлислар ўйиндан яхши таассурот билан кетишмоқда.  Мен тасаввур қилган ўйин бўлди.  

- Ивановдан сўнг ўрнига муносиб ҳужумчи топишни имкони бўлмадими ?

- Биз уни йўқотганимиздан афсусдамиз.  Лекин алмаштирилмайдиган футболчи бўлмайди.  Биз ўтган учрашувда тўртта гол урган эдик лекин иккитаси бекор қилинди.  Ёшларимизга ишонаман.  Ҳакамларни ишига аралашмайман.  Ўйиндан сўнг видео такрорни кўраман.  Улар ҳам одам ва хато қилади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика