RU

Последние новости

19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  9 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  157 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  2 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  16 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим" Новости

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим"

"Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ўз фикрларини билдирди.
"Барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Бугун жуда қийин вазиятга тушиб қолдик, аммо йигитлар бор кучлари билан натижани сақлаб қолишга эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ғузор халқи футболни севади, шу боис ҳар бир ғалаба улар учун байрам бўлади.

"Бунёдкор"да ишлаганимда ҳам "Шўртан"ни ҳурмат қилардим. Бу жамоа лақаби "оқ бўрилар", фамилиям эса Волков (кулади). Шу боис доим бу клубда ишлашни истаганман.

Кейинги ўйинда бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз. Илк баҳсда барча мураббийлар натижани биринчи ўйинга қўяди. Чиройли ўйинлар эса кейинчалик бўлаверади.

"Шўртан" олдига минимум 6-7-ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилди. Бироқ бешликка кира олсак хурсанд бўламиз. Ўтган йил "Бухоро" кучли тўртликка кирганди, бу йил "Олмалиқ" юқори ўринларда юрса керак. Кўпчилик "Динамо"ни аутсайдерга қўшиб қўйишганди, бироқ кўрдингиз улар Бекободда "Металлург"ни мағлуб эта олишди. Футбол шуниси билан қизиқ.

Бу йилги чемпионатимизда сюрпризлар бўлади, қандайлигини вақт кўрсатади", - дейди Волков.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика