RU

Последние новости

02:55ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"дан реванш олди  22 02:14Серхио Агуэро "Манчестер Сити" ҳақида: "Шу кунлар келиши керак эди"  7 01:53БАА. 2та пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Ал Батеҳ" ғалабага эришди, Ғаниевдан ассист  11 00:55Эмилиано Мартинес термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди  1 00:37Антони: "Болалигимда баъзида мактабга оч кетардим"  2 23:55Суперлига. "Хоразм" - "Бухоро" ўйинида 5 та гол урилди, Қўқонда эса нурсиз дуранг  0 23:50Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"  0 22:51Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"  6 22:43Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"  6 22:15Ислам Махачев футбол тарихидаги энг зўр 3 футболчи номини айтди  7 21:46АПЛ клубларга қўшимча қулайлик яратди  0 21:25Нурсиз ўйинда "Қўқон-1912" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  30 20:27Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"  3 20:22Улуғбек Бакаев: "Ўйин вақтини чўздик деб ўйламайман"  17 19:50"Бавария" ПСЖ вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  1

Александр Волков: "Бошқаларга "Навбаҳор"нинг ўйини ёқмаслиги мумкин, лекин менга ёқади" Новости

Александр Волков: "Бошқаларга "Навбаҳор"нинг ўйини ёқмаслиги мумкин, лекин менга ёқади"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Волков ўз фикрларини билдирди.

"Умуман олганда йигитлар бугун берилган кўрсатмаларни хатто пенальтидан сўнг ҳам тўғри бажаришди. Танаффусда баъзи тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Иккинчи бўлимни фаол бошладик. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришгани менга манзур бўлди. Кутилмаган иккинчи голдан сўнг афсуски ўйинимизга салбий таъсир ўтказди. Учинчи гол урилгач эса ўйинни ҳеч бўлмаганда дуранг билан якунлаш учун ишонч сўнди. Гап натижада эмас. Биздаги муаммо охиригача курашмасликдан иборат. Шуни енгишимиз керак. Шогирдларимга жиддий эътирозим йўқ.

Стандарт вазиятларга тайёргарлик жараёнида катта эътибор берамиз албатта. Аммо кўрганингиздек “Пахтакор” футболчилари бўйдор. Шунга жарима тўпларидан унумли фойдалан олмадик. “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди, улар амалдаги Ўзбекистон чемпионлари. Улар тезроқ ва кучлироқ бўлишлари шарт. “Навбаҳор” ўйинчилари баъзи вазиятларда курашни бой беришганини тўғри тушунса бўлади. Лекин иккинчи голга қадар “Пахтакор”дан қолишмадик. Автогол эса учрашувни кескин ўзгартириб юборди.

Менга “Навбаҳор”нинг ўйини хуш келмоқда. Бошқаларга бизнинг ўйин ёқмаслиги мумкин. Мисол учун паловнинг ўттиз хил тури мавжуд. Барчага бир хил манзур келиб бўлмайди. Бугун ҳеч қандай бахона қилмоқчи эмасман. Ўйнашни тўхтатганимиз ягона муаммо бўлди, холос. Учинчи голдан сўнг ўйинимиздан қониқмадим.

Бугун икки асосий ҳужумчиларимиз Пишур ва Ражабов касаллиги туфайли Аббосовни ноиложликдан туширдим. Ҳужумни якунлашда кескинлик бизда бўлмади. Ўз йўналишим бўйича жамоа билан максимал даражада ишлашда давом этаман. Мени истеъфога чиқаришларидан қўрқмайман. Чунки эртами ёки кечми мени ҳам ишдан барибир олишади. Барча клубда бу холат бир кун келиб кузатилади. Уч ойдан кейинми ёки уч йилдан сўнг, барибир мураббийни бўшатишади. Бизнинг ишимиз шунақа. “Навбаҳор” – футбол жамоаси. Футбол - менинг хаётим. Қандай даражада футболчини шуғуллантиришнинг ахамияти йўқ. Асосийси шогирдларни кўзларида олов бўлиши лозим, - дейди Волков. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика