RU

Последние новости

14:434 та гол, 27 минг мухлис ва чиройли ғалаба. Ўзбекистон – Туркманистон учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  2 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0 11:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради  1 11:17Саутгейт нима сабабдан Магуайр Европа чемпионатида иштирок этмаслигига изоҳ берди  9 10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  5 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  4 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  13 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  13 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  16 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  4 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади" Новости

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинга қадар бир қанча муаммоларга дуч келдик. Асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси сафдан чиқди, шуларнинг 3 нафарида жароҳат бўлган бўлса, ўтган ўйинда Турдиалиев қизил карточка олди. Шу сабабли асосий таркибни аниқлаб олиш қийин бўлди. Ҳеч қандай баҳонамиз йўқ, ҳаттоки дуранг ҳам бизни гуруҳдан олиб чиққан бўларди. "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйиндан кейин барчасини бой бериб бўлгандик деб ўйлайман. Энди бизни чемпионатдаги оғир тақвим кутиб турибди, аввалига Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлсак, кейин ўз майдонимизда ОКМКни қабул қиламиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши қийин, чунки футболчилар кўп эмас. Захирада асосан ёшлар ўтирибди. Улар ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнашга тайёр эмас. Шу сабабли бир таркиб билан 90 дақиқа курашишга тўғри келди. Бир қанча вазиятлар бўлди, ўйинни назорат қилиб турдик. Биринчи бўлимда Сардор Абдунабиевда яхши вазият бўлди, иккинчи бўлимда эса иккинчи яхши зарбалар бердик. Яна бир бор қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу ушбу мавсумдаги 6 голни қўпол хатолардан кейин қўйиб юбордик, бунинг ҳаммаси футбол. Бунақаси бўлиб туради. Лекин бу гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Энди чемпионатга бор эътиборимизни қаратамиз. Чемпионатни анчагина кутиб қолдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати, кайфиятни бир маромда ушлаб туриш қийин бўлди. Машғулот жараёнларида ўзгаришлар қилдик. Шу орқали биринчи давра якунига қадар жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олишимиз керак. Энди олдинга ҳаракатланамиз ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз.

- Гуруҳдан чиқа олмаслик Сиз учун шок ҳолати эмасми?

- Шунчаки муваффақиятсизлик. Лекин бу гуруҳдан чиқишга мажбур эдик. Биз Про-лиганинг икки, Суперлиганинг бир клубига қарши ўйнадик ва гуруҳдан чиқишимиз керак эди. "Андижон"га қарши ўйиндан кейин Жасур Ҳакимовни йўқотдик, у оёғини синдириб олди. Иван Рогач мушакларини тортиб олди. Кейинчалик Кубок ўйинида Иван Булатович жароҳат олди. Ўтган ўйинда эса Турдиалиев қизил карточка олди. Барчаси биз ўйлагандек бўлмади.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика