RU

Последние новости

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман" Новости

Александр Сонг: "Барселона"га пул учун ўтганман"

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Александр Сонг 2012 йили "Барселона"га трансфери ҳақида гапирди.

"Барча футболчилар жуда катта сумма ишлатишади. "Арсенал"да 8 йил ўйнаган бўлсам, сўнгги 4 йилдагина яхшироқ маош олганман. Шу боисдан менга келадиган пул катталашди. Шу билан бирга йўқ нарсага ҳам пул ишлатишни бошладим.

"Арсенал"га биринчи келганимда ҳафтасига 15 минг фунт маош олардим. Ёш ва ғайратли йигит эдим. Машғулотларга келиб, Тьерри Анри - қиролни кўрардим, у доимо жуда чиройли машинада келардим. Ўшанда мен ҳам ўзимга шундай чиройли автомобиль сотиб олишни ният қилгандим.

Автосалонга бордим, барча ҳужжатларга қўл қўйдим ва тўлов формасини келишиб олдим. Энди менда ҳам қирол каби машина бор эди. Тўғрисини айтаман, 2 ойдаёқ машинани қайтариб бердим, чунки топаётган пулим бензинга кетиб қолаётганди.

Уларга: "Менга "Тойота" беринг. Бу машина эса мен учун оғирлик қилди", дегандим. Ўша куни бошқа машинада борганимда Тьерри мендан: "Машинанг қани?", деб сўради. Мен унга машина даражамга катталик қилаётганини айтгандим.

Одамлар мени миллиардер деб ўйлашади, аммо атиги 100 минг фунтлик машина ҳам сотиб ололмасдим.

"Барселона" менга шартнома таклиф қилганида ва унда қанча пул олишимни кўрганимда, мен икки баравар қимматроқ хаёл сура бошладим. Фаолиятим якунланганидан кейин менинг рафиқам ва болаларим жаннатда яшаётгандек бўлади деб ўйлардим. "Барселона"га пул учун ўтганман.

"Барселона" спорт директори билан учрашдим ва кам ўйин амалиётига эга бўлишимни билдим. Нима йиғлашим керакми? Мен миллионер бўляпманку!

Доимо айтганимдек, йигитча 20 ёшда "Феррари"да юрса ҳам, у ҳали камбағал ҳисобланади - чунки у ҳеч нимага эришмаган. "Бентли"да юрадиган 50 ёшли инсонни эса ҳурматли инсон деб биламан", - деди Сонг.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика