Александр Полкинг: "Бизда одамлар аччиқ таом ейишарди"
08 июн 2022 20:48
Новости
Александр Полкинг: "Бизда одамлар аччиқ таом ейишарди"
Ўйин ҳақида
- Илк ўйинни уч очко билан бошлаганимиздан хурсандман, чуқур ҳимояланган жамоага қарши ўйин ўтказиш қийин эди, шунга қарамай, илк таймда иккита тўп киритишни уддаладик. Эндиликда қолган ўйинларга эътибор қаратишимиз лозим.
- Жамоа тартибли ўйин намойиш этди. Бироқ Таиланддан янада яхшироқ ўйин кутгандик. Жамоанинг асосий эътибори Ўзбекистон билан ўйинга қаратилганми?
- Фикрингизга қисман қўшиламан. Тўғри, биз янада яхшироқ ўйнардик. Рақиб чуқур ўйнагани сабабли ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Мальдив билан Ўзбекистон терма жамаоси ўртасидаги тафовутни яхши биламиз. Ҳозирда Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ўйламаяпмиз.
- Ўзбекистондаги ташкилотчилик ҳақида нима дейсиз?
- Бизга кўрсатилаётган хизматлардан хурсандмиз. Овқат билан боғлиқ тушунмовчилик ҳақида хабар чиққанди. Бизда одамлар кўпроқ аччиқ таомлар танаввул қилишарди. Шунга ўрганиб қолгандик. Ҳаммаси жойида. Шаҳрингиз яхши, одамлари меҳрибон экан.
Комментарии