RU

Последние новости

20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  0 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  5 19:30Эрон чемпионати. "Персеполис" - "Истиқлол" 1:0 (Онлайн натижа)  6 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  15 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  44 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  8 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0

Александр Лобанов: "Ютишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди" Новости

Александр Лобанов: "Ютишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"

Кеча Александр Лобанов Эрон чемпионатида дебют ўйинини ўтказди.

Фозил Мусаев жамоасига қарши кечган баҳсда жанговор дуранг (2:2) қайд этилди.

Лобановнинг янги чемпионатдаги дебюти муносабати билан ундан қисқача фикрларини сўрадик.

"Бу ерда очиқ футбол кўрсатилар экан. Стадиондаги атмосферага шунчаки гап йўқ. Икки томон мухлислари ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар, ишқибозлик қилишдан тинмас эканлар. Бу катта масъулиятни юклайди. Бу ерда росмана талаб қилишади. Сабаби, клублар футболчи учун барча шароитни яратиб беришган. Бошқа жамоалар учун гапира олмайман-у, лекин "Персеполис"да футболга бўлган қараш жуда зўр. Футболчилардан тортиб, мураббий ва раҳбарларгача бир-бирларини қўллаб-қувватлашади. Мени ҳам яхши кутиб олдилар. Ҳозирча инглиз тилида суҳбатлашяпман. Бу борада муаммо йўқ", - дейди Александр Лобанов.

- Лигадаги ташкилотчилик ҳақида нима дейсиз, кубок ва чемпионат ўйинида иштирок этишга улгурдингиз?
- Кубок ва чемпионатдаги ўйинлардан келиб чиқсам, ташкилотчилик аъло даражада. Ҳатто оддий ўртоқлик ўйинига бўлган муносабат ҳам юқори. Бу ерда фаворит ва аутсайдер йўқ. Ҳамманинг уч очко олдидаги имконияти бир хил.

- Чемпионатдаги дебют ўйинингизда 2:2 ҳисоби қайд этилди...
- Албатта, ғалаба қозона олмаганимиз яхши бўлмади. Айниқса, ўйин сўнггида имкониятлардан фойдалана олмадик. Лекин мағлуб ҳам бўлмадик. Муҳими, чемпионлик имкониятимиз сақланиб қолинган. Ўйиндан кейин мураббий билан гаплашдим. Ўйиндаги майда хатоларни муҳокама қилдик. Умумий ўйин борасида у мендан қаноат ҳосил қилганини айтиб ўтди.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика