RU

Последние новости

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  0 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Александр Лобанов: "Шацкихни кўрдим, лекин у билан кўриша олмадим" Новости

Александр Лобанов: "Шацкихни кўрдим, лекин у билан кўриша олмадим"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабони Александр Лобанов фаолиятини катта эҳтимол билан янги клубда бошлайди.

Эроннинг Персеполис клуби шарафини ҳимоя қилаётган посбон шу кунларда жамоаси билан бирга ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Эътиборга молик жиҳати, "Персеполис"нинг йиғини Украина пойтахти Киев шаҳрида ташкил этилмоқда. Жамоа "Динамо" клубига тегишли базада тайёргарлик кўряпти. Биз терма жамоамизнинг ана шу йиғини олдидан Александр Лобанов билан боғландик ва мавзу юзасидан суҳбатлашдик.

- Саша, салом. Терма жамоамиз Австрияга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди. Терма жамоадан чақирув олмадингизми?
- Менга таклиф келмади. Келган тақдирда ҳам, клубим мени қўйиб юбормасди. Боиси, ҳозир ФИФА кунлари эмас. "Персеполис"нинг бунга тўлиқ ҳаққи бор. Айни пайтда мен жамоам билан биргаман. Ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпмиз.

- "Персеполис"нинг йиғини қаерда ташкил этиляпти?

- Киев  шаҳрида. "Динамо" клубининг базасида йиғин ўтказяпмиз.

- Эрон клуби ўз йиғинини Киев шаҳрида ўтказаётгани бироз ғалати туюляпти...
- Нега энди. Клуб раҳбариятини шундай қарорга келган экан, демак бунга етарли сабаби бўлган.

- Максим Шацких билан учрашмадингизми?
- Йўқ. Лекин уни узоқдан кўрдим. Айни пайтда Максим Динамонинг (U-19) жамоасига мураббийлик қиляпти. Биз шуғулланаётган майдонга яқин жойда у ҳам шогирдлари билан машғулот ўтказаётган экан. Уни кўрдиму, лекин кўришиш насиб қилмади. Балки, эрта-индин кўришиб қоларман. Йиғинимиз энди бошландику!

- Бундан бир ой аввал суҳбатлашганимизда, тез орада қайси клубда фаолиятимни давом эттиришимга ойдинлик киритиб оламан, деган эдингиз. Бу масала ўз ечимини топдими?
- Ҳали юз фоиз бир қарорга келмадим. Шу бир ҳафта ичида ҳаммаси аниқ ҳал бўлади.


- "Персеполис"да қолиш имкониятларингизни неча фоизга баҳолаш мумкин?
- Катта эҳтимол билан қолмасам керак. Янги жамоага ўтишим деярли ҳал бўлиб қолган.

- "Персеполис" дарвозабонига яна жазо қўлланилди. Бу сизга яна қўшимча имконият эшикларини очади-ку?
- Ҳа, бундан хабарим бор. Лекин кетишимнинг бошқа сабаблари ҳам бор.

- Янги муҳитга мослаша олмадингизми? Балки, Эроннинг урф-одатлари сиз ва оилангиз учун тўғри келмагандир?
- Бунинг сабаблари етарлича. Келинг, бу ҳақида гаплашмаймиз.

- Бошқа клублардан таклифлар етарлича бўлса керак?
- Кам эмас (кулади).

- Балки, Ўзбекистон чемпионатига қайтарсиз?
- Билмадим. Аввал айтганимдек, ҳозирча буни инкор ҳам этмайман, тасдиқламайман ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ким билади, балки "Пахтакор"га қайтарман. Афсуски, собиқ жамоамнинг ўйинлари қовушмаяпти. Биринчи даврада чемпионга хос ўйин намойиш этилмади. Жамоам иштирокидаги ўйинларни кузатиб бордим. Ҳали "Пахтакор" ўзини ўнглаб олишига ишонаман. У иродали жамоа. Иккинчи даврада умуман бошқа "Пахтакор"ни кўрсак, бундан ажабланмайман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги биринчи рақамли дарвозабонининг қайси клубга ўтиши кўпчилик учун қизиқ. Номини айтмасангиз ҳам, ҳеч бўлмаса, қайси давлат клублари эканига ойдинлик киритарсиз?
- Йўқ. Келинг, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмайлик. Бунга оз фурсат қолди.  

- Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинлари ўтказяпсизларми?
- Ҳали ўтказмадик. Киевга ўзи кеча (суҳбат 3 июль куни уюштирилган) тонг саҳарда келдик. Ҳозирча кунига икки маҳал машғулот билан чекланяпмиз. Адашмасам, сешанба куни маҳаллий клубларнинг бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.

 Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика