RU

Последние новости

19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  0 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  5 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  9 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  12 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  29 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  5 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  16

Александр Лобанов: “Ҳозирча уйдаман” Новости

Александр Лобанов: “Ҳозирча уйдаман”

“Металлург” дарвозабони Александр Лобанов жамоани тарк этгани тўғрисидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Жорий мавсум “Металлург” жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда дея олмаймиз. Чемпионатнинг биринчи тури ўтибоқ, кутилмаганда бош мураббийнинг ўзгариши охир-оқибат натижаларнинг салбий кўринишига хизмат қилмоқда. Маълум муддат “Пахтакор”да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бориб, бу йилдан эътиборан “Металлург”да бош мураббий сифатида иш бошлаган Жасур Абдураимов, бекободликларни курашчан жамоага айлантириш учун ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ҳалигача кутилган самарани бермаяпти. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин, жамоанинг ички муҳитига ҳам совуқчилик тушган. Яқинда сайтимизда “Металлург”нинг икки нафар етакчи ўйинчиси –  Александр Лобанов билан Камолиддин Тожиевнинг клубни тарк этгани хусусида хабар чиққач, сайтимиз мухбири 35 ёшли дарвозабон билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

- Александр, Сизни championat.asia сайтидан безовта қиляпмиз. “Металлург” жамоасидан кетганингиз ҳақида эшитдик. Ушбу хабар хақиқатга қанчалик яқин? 

- Йўқ, ҳозирча ҳеч қаерга кетганим йўқ. Тўғри, айни дамда жамоа ихтиёрида эмасман. Шунинг учун кимдир мени “Металлург”дан кетди деб ҳисоблашгандир. Лекин сизга ҳозир жамоа билан шу йилнинг охирига қадар тузган шартномам борлигини маълум қила оламан. 

- Унда айтингчи, нима сабабдан “Металлург” лагерида эмассиз?

- Сабаби шуки, мен машғулот чоғида оёғимдан жароҳат олгандим. Жароҳатим у қадар жиддий эмас-ку, аммо майдонга чиқиб шуғулланишимга ҳам йўл қўймайди. Шифокорлар кўригидан ўтганимдан кейин менга уйда даволанишим кераклигини айтишди. Шу сабабли ҳам ҳозирча уйдаман. Ўзимнинг таниш шифокорим бор, у менга тикланиш учун ёрдам бермоқда. Албатта “Металлург”нинг бош шифокори билан ўзаро муносабатларимиз дуруст эканлигини, кун-ора у билан ҳам алоқада бўлиб турганимизни айтиб ўтишни истардим. 

- Шифокорлар қачон машғулотга қўшилишингизни тавсия қилмоқда?

- Катта эҳтимол билан октябрь ойидан югуришни бошлайман. Унгача шифокор назоратида бўламан. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов билан муносабатингиз қандай?

- Алоқаларимиз ишчан руҳда дея оламан. Мураббий ва футболчи ўртасида қандай муносабат бўлиши керак бўлса, бизда ҳам шундай. Шу кунгача тортишувли вазият бўлмади. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ижобий бўлиб қолади. 

- Жамоадаги ички муҳит тўғрисида ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. Бу борада нима дейсиз?

- Клубда ички муҳит ёмон эмас. Масалан, футболчилар бир-бири билан яхши муносабат ўрнатган. Машғулотларда йигитлар астойдил ишламоқда. Тўғри, руҳият яхши эмас. Лекин ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун тер тўкмоқда. 

- Ҳозирда “Металлург” дарвозасини қўриқлаб келаётган Акмал Турсунбоев хусусида фикрингиз қандай?

- Яхши дарвозабон дея оламан. (Кулиб) Менинг жароҳат олганим, унга қўл келди. Ўйнаш имкониятига эга бўлмоқда. Акмал деярли уч йил захирада ўз вақти келишини кутиб ўтирди. Ниҳоят унда энди ўйнаш фурсати туғилмоқда. Бундан у унумли фойдаланиб қолса, Акмал учун жуда хурсанд бўламан. 

- “Металлург” учун бу йилги мавсум жуда оғир ўтмоқда дейиш мумкин. Жамоага нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Бундай омадсиз даврлар, менимча, ҳар бир жамоада бўлиб туради. Ўйлайманки, бу вақтинчалик холат. Келгусида ғалабали ўйинлар, албатта, кўп бўлади. 

- Кетма-кет омадсизликлардан кейин “Металлург” турнир жадвалида тобора аутсайдерлар қаторига яқинлашиб бормоқда. Айтингчи, жамоангиз кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қола оладими?

- Албатта, мен бунга тўлиқ ишонаман! “Металлург”дек жамоа Суперлигада қолиши керак. Етарлича шароитлар яратилган. Таркибда маҳоратли ва шу билан бирга иқтидорли ўйинчилар мавжуд. Жамоа улар билан бемалол қийин вазиятдан чиқиб кетишга қодир деб ўйлайман. Бизга битта ғалаба керак ва шундан сўнг ишларимиз олдинга юриб кетади.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика