RU

Последние новости

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  255 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Александр Крестинин ЖЧ-2026 саралаши ҳақида: "Ўзбекистон ва Эрон гуруҳда фаворитликка асосий даъвогар" Новости

Александр Крестинин ЖЧ-2026 саралаши ҳақида: "Ўзбекистон ва Эрон гуруҳда фаворитликка асосий даъвогар"

Қирғиз Республикаси собиқ бош мураббийи Александр Крестинин ЖЧ-2026 саралаш босқичи қуръасига ўз муносабатини билдирди.

"Очиқчасига айтганда бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Барча терма жамоалар яхши даражада. Оддий гуруҳлар бўлмади. Жаҳон чемпионатида қатнашишни истаган терма жамоа кучли рақибларни ютиши керак. Қийин ўйинлар, парвозлар, иқлимга мослашиш каби жараёнлар кутиб турибди. Бу ерда меҳмонда очко олиш муҳим ҳисобланади", - дейди Крестинин. 

- Ўзбекистонлик мухлислар, мураббийларнинг қуръа натижаларидан кўнгли тўлди. Нима деб ўйлайсиз, Қирғиз Республикаси томони қуръадан қониқиш ҳосил қилдимикин?
- Ўзбекистон рейтингда юқорида, уларга нисбатан ўзини анча хотиржамроқ ва ишончлироқ ҳис қилиши мумкин. Қирғиз Республикаси бу босқичга илк бор чиқди ва улар учун барча рақиблар тенг кучли. Шубҳасиз қийинчиликлар бор. Ташкилотчилик, тўғри тайёргарликка кўп нарса боғлиқ. 

- Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси уй-сафар ўйинлари қандай ўтади деб ўйлаяпсиз?
- Қўшнилар тўқнашуви доим қизиқарли ўтган. Мухлислар ажойиб даражада қўллаб-қувватлайди. Ўйинлар босим остида ўтади. 

- Гуруҳ фаворити?
- Қоғозда ким фаворитлиги барчага маълум. Лекин футболда олдиндан айтиб бўлмайдиган жиҳатлар бор. Бир томондан рейтингга қараш керак, қолган ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Ўзбекистон, Эрон фаворитликка асосий даъвогар. Қолганларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. 

- Тўғри-тўғридан 2 та жамоа кейинги босқичга йўлланма олади. Асосий рақобатчилар кимлар?
- Қатар амалдаги Осиё чемпиони. Эрон, Қатар, Ўзбекистон қоғозда катта имкониятга эга. 1-2 ўринга шу учта терма жамоа курашса керак. 3-ўринга ҳаммада имконият тенг.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика