RU

Последние новости

17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  1 17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  35 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Александр Крестинин: "Ўзбекистон - жиддий рақиб. Улар мундиалга жуда яқин келишган" Новости

Александр Крестинин: "Ўзбекистон - жиддий рақиб. Улар мундиалга жуда яқин келишган"

Қирғизистон футбол федерацияси матбуот хизмати терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин билан суҳбат уюштирди.


- Ўзбекистонга қарши ўйинга Мусабеков ва Байматовдан ташқари фақат маҳаллий футболчилар жалб этилди. Учрашув орқали футболчиларни текшириб олишингиз тушунарли. Аммо бу ўртоқлик ўйинидан асосий мақсад нима?
- Мақсад Мьянмага қарши ўйинга тайёргарлик кўриш. Ҳозирда жамоамизнинг ҳужумдаги ишларидан кўнглим тўлмаяпти. Шу боисдан олдинги чизиқдаги баъзи боғламларни янада шакллантириб олишни кўзлаяпмиз. Вазиятлардан унумли фойдаланиш устида иш олиб борилади. Шунингдек, терма жамоада ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўртоқлик баҳси орқали бир қатор вариантларни синаб кўрамиз. Жамоанинг комбинацион ўйинларига ишлов берилади, футболчилар ўзларини кўрсатиб олиш учун яхшигина имкониятга эга бўлишади.

- Йиғинга оз қолганида Казакбаев ўрнига Ильяз Алимов жалб этилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Казакбаев оғир жароҳатдан кейин тикланди. Сафар олдидан биз футболчи билан суҳбатлашдик. Казакбевни айтишича, ҳали жароҳати уни безовта қилмоқда. Аммо футболчи клубида умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлади. Хаттоки захирадан майдонга тушиб, гол ҳам уришга эришди. Бу албатта қувонарли. Лекин Казакбев ҳали жароҳатидан тулиқ фориғ бўлмаган. Терма жамоа эса футболчи жароҳати тиклайдиган жой эмас. Агарда Казакбаев жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлса, унда Мьянмага қарши ўйинга уни яна чақиришни ўйлаб кўрамиз.

- Максат Алимов илк маротаба терма жамоадан чақирув олди. Бу футболчи ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳа, Максат Алимов биринчи бор терма жамоа лагерида. Биз Максат Алимовни анча аввал терма жамоага таклиф этмоқчи эдик. Аммо Алимов фаолиятини катта футболдами ёки футзалда давом эттириши борасида якуний қарорга кела олмаётганди. Бу эса жуда муҳим. Чунки футбол ва футзал ўртасида катта фарқ бор. Бу икки хил спорт тури. Ҳозирги кунда эса биз уни катта футболда қандай имкониятларга эга эканлигини яхши рақибга қарши текшириб олишимиз мумкин. Максат Алимов нималарга қодир эканигини исботлаши учун ажойиб имкониятга эга. Лекин аввало қаерда ўйнамоқчи эканлигини тўлиқ ҳал этиб олса яхши бўларди. Иккала спорт турида ҳам яхши даражада ўйнаш имконсиз. Ўртоқлик учрашувида бу футболчини текшириб оламиз. Биз унга ишониб чақирдик. Алимов юқори техника соҳиби, яхши даражадаги футболчи. Аммо халқаро майдонда ўзини кўрсата оладими-йўқми бу бошқа масала.

- Жамоанинг илк машғулоти ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳаммаси режа асосида ўтмоқда. Тошкентдаги "Бунёдкор" клубига қарашли майдонда шуғулланмоқдамиз. Шароитлар ажойиб. Ўзбекистон футбол федерациясига алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни меҳмондўстлик билан кутиб олишди ва барча шароитларни яратиб беришмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 чиптаси учун курашмоқда ва мундиалга йўл олиш учун яхши имкониятга эга. Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбекистон терма жамоаси анча жиддий рақиб. Яхши даражадаги жамоа. Ўзбекистон ҳақиқатдан ҳам мундиалга йўл олиш учун даъвогар ҳисобланади. Бу сафар ҳам улар  яна мундиалга яқин келишган. Жамоанинг мураббийлар штаби бўлажак учрашувларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ўзбекистон терма жамоасини бизга қарши ўйинда ўзларининг вазифа ва режалари бор. Бизнинг эса ўзимизнинг режа ва вазифамиз бор. Ўйин "ёпиқ эшиклар" остида ўтади. Яъни мухлисларсиз. Бу ҳар иккала жамоага ҳам керак. Чунки ҳар иккала терма жамоа расмий ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда. Шу боисдан ҳам беллашув анча жиддий ҳамда қайноқ ҳарорат остида ўтиши аниқ. Бу ўртоқлик баҳси ҳар иккала терма жамоа учун фойдали.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика