Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда умуман ўйнамадик"
19 окт 19:22
Новости
Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда умуман ўйнамадик"
Суперлиганинг 21-тури доирасида "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдирди.
- Биринчи бўлимда воқеликлар кўп бўлди, томонлар яхши ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда эса рақиблар истаганини қилишди. Шу сабабли натижани ҳам илиб кетишди.
- Танаффусда бўлган вазият ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?
- Ҳеч қандай. Ҳа, бу иккала жамоанинг ҳам фойдасига ишламасди. Лекин биз ҳам улар ҳам бир хил шароитда эдик.
- Мағлубиятнинг сабаби нимада?
- Иккинчи бўлимда биз ўйинни ташлаб юбордик. Ўйинимиз ўхшамади дея олмайман, шунчаки умуман ўйнамадик. Иккита юз фоизлик вазиятларга эга бўлдик, лекин бу унчалик эътиборли бўлмайди. Буларнинг барчасини кўриб чиқамиз.
Комментарии