RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Александр Крестинин: "Ҳужумда агрессив ҳаракат қила олмадик" Новости

Александр Крестинин: "Ҳужумда агрессив ҳаракат қила олмадик"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Учинчи зонада кераклича агрессив ўйнай олмадик. Вазиятларга эга бўлдик, тўпни назорат қилдиқ. Битта эпизод ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўз вазиятимиздан гол ура олмадик. Рақиб эса биргина вазиятдан фойдаланиб кетди.

- Жамоа бор энергиясини "Насаф"га ишлатгандек туйилди. Бу айниқса биринчи бўлимда сезилди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Йўқ, йўқ. Гап энергияда эмас. Учинчи зонадаги ўйинимизга кўп нарса боғлиқ бўлди. Биринчи ва иккинчи ҳудудда биз яхши ҳаракат қилдик, учинчи зонада эса агрессивлик етишмади. Бу ерда энергия ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.

- Марчич майдонга тушганда "Бунёдкор" ҳужумкорроқ ўйнайди. Бугун у йўқлиги сабаблими, майдон марказидан ҳужумни бошлайдиган ўйинчи топилмади...

- Бизда кўп ўйинчилар етишмаяпти. Кимдир жароҳатда, яна кимдирда бошқа муаммо. Милан жамоага кўп ёрдам беради. Ҳимояда ҳам, ҳужумларни бошлашда ҳам. Бошқа ўйинчилар ҳам жамоада муҳим ўрин тутишади. Яна бир жиҳат шундаки, гап майдон марказидаги ўйинчиларда эмас, гап ҳужумчиларимизда. Албатта, Милан бугун бизга етишмади. Бугун ғалаба қозонишни уддалай олмадик.

- Бугун ҳам вазиятлардан фойдалинишда муаммо бўлди, гол киритишнинг имкони бўлмади. Ўтган ўйинда ҳам шунга ўхшаш муаммо бўлганди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўтган ўйинда режа бошқача бўлганда. Биз ўшанда биринчи рақамда ўйнашни режалаштирмагандик. Ҳужумчиларнинг учинчи зонада ўйнаши футболдаги энг қийин иш. Бу жойда аниқлик, очила билиш, вазиятлардан фойдаланиш – ҳамма нарса керак бўлади. Яна қайтараман, ҳужумда агрессив ҳаракат қила олмадик.

- Усмонали қулай вазиятга эга бўлганида, барибир унинг ҳужумчи эмаслиги панд берди. Тўғри, ўтган ўйин у "Насаф"га қарши вазиятни ҳал қилганди, аммо бу сафар унинг майдонга туширилиши қанчалик тўғри бўлди?

- Усмонали ҳужумчик. Transfermarkt'ни текширинг, у ҳужумчи. Усмонали ҳимояда ўз хоҳиши билан ўйнамаган. Мен у билан гаплашганман, у аслида ҳимоячи эмас. Биз уни ҳимояда синаб кўрмаймиз. Вазиятдан фойдалана олмагани? Билмадим, у ўзини ҳужумчи деб атайди. Ўтган ўйинда ҳам гол урди. Қаерда ҳимояда ўйнаган бўлса ҳам ўзи истаганидан ўйнамаган.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика