Александр Крестинин: "Гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан чиқарганимиз йўқ"
07 янв 2019 19:35
Новости
Александр Крестинин: "Гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан чиқарганимиз йўқ"
Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Хитойга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубоги учрашуви (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Учрашув кутганимдек курашларга бой бўлди. Хитойдан кўпроқ хато қилганимиз туфайли мағлубиятга учрадик.
Хитойнинг тактикаси ва футболчиларига қарши алоҳида тайёргарлик кўрган эдик.
Айбдорларни қидирмаймиз, натижа учун бутун жамоа жавоб беради. Хатто буюк футболчилар ҳам хато қилади. Ушбу баҳсдан тўғри хулосалар чиқаришимиз, навбатдаги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.
Гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан бой берганимиз йўқ. Бор-йўғи битта учрашув ўтди ва барча имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Дарвозабонимиз билан алоҳида суҳбатлашишга улгурганим йўқ. Эртага ҳаммасини таҳлил қиламиз" - дейди Крестинин.
Комментарии