RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Александр Гейнрих: "Бугундан бошлаб бор эътиборимизни Яманга қаратамиз" Новости

Александр Гейнрих: "Бугундан бошлаб бор эътиборимизни Яманга қаратамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "ЖАР" стадионида бўлиб ўтган машғулотда икки нафар легионеримиз иштирок этди.

Маҳаллий футболчилардан ташқари, Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов биринчи кун машғулотида қатнашдилар. Шу муносабат билан "Ордабаси" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимизни суҳбатга чорладик.

- Маълум бир танаффусдан сўнг яна МТЖга қайтдингиз, орада таркибда бир қанча ўзгаришлар бўлганини ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Шу ҳақда фикрларингиз...

- МТЖга доимо ёрдам беришга тайёрман. Унда ўйнашни барча истайди, Ватанинг байроғи остида майдонга тушиш спортчи учун ғурур. Қайтишимга бунчалик эътибор қаратишади деб ўйламаган эдим. Ишонч билдираётганларга раҳмат айтаман. Таркибни ўзгарганини кўриб турибман. Ёшлар кўпайган. Улар билан машғулот давомида яхшироқ танишамиз ва ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 


- Яман ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозирча ҳеч нима. Бугун йиғин бошланди, улар ҳақида маълумотлар етарлича. Эртадан рақиб ҳақидаги ахборотлар билан танишамиз ва шунга қараб таёргарлик олиб борамиз. Уларни кучли ва кучсиз томонларини ўрганиш жуда муҳим.


- Кейинги рақибимиз Филиппин гуруҳимизда сенсация қиляпти. У ерда бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди...

- Демак яхшилаб ўрганишимиз керак.


- Сиз каби узоқ йиллардан сўнг Анвар Рашидов ҳам МТЖга қайтди, бунга муносабатингиз...

- (кулади) Оооо, Турсуноч (Турсунович, футболчи ва мураббийлар унга Турсуноч деб мурожаат қиладилар). Албатта уни терма жамоада бўлиши футболчиларни кайфиятини кўтаради. Уни ўзи ҳам бундан хурсанд.


- Кеча "Астана" ЕЧЛни гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу Қозоғистон учун катта байрам бўлса керак?

- Албатта бу қозоғистонликлар учун катта ютуқ. Мен астаналиклар учун хурсанд бўлдим. ЕЧЛда тўп тепишни кўпчилик истайди, бугун уларнинг орзулари амалга ошди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика