RU

Последние новости

21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  0 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  35 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз Новости

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз

2006 йил Доҳа мезбонлик қилган Осиё ўйинлари барчанинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда Рауф Инилеев бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда барчанинг эътирофига сазовор бўлганди.  Турнирда "А" гуруҳидан ўрин олган вакилларимизга БАА, Қатар, Иордания рақиблик қиладиган бўлди. Гуруҳдаги учта учрашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғарган футболчиларимиз чорак финалда Ироқ билан тўқнаш келишади. Ўшанда жуда тартибли ва иродали ўйин намойиш қилган ҳамюртларимиз экстра-таймларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишганди. Қўшимча бўлимларда Асрор Алиқулов майдондан қандай четлатилгани ёдингизда бўлса керага. 

Шунга қарамасдан улар гуруҳ босқичида мезбонлардан ва бизга доим муаммо бўладиган БААдан устун келишганди. Ҳужумчимиз Александр Гейнрих эса тўртта учрашувда бешта гол билан тўпурарлар пойгасида иорданиялик Одайи Сайфидан кейинги ўринни банд қилди. Дарҳақиқат таркиб жуда кучли, деярли барча футболчилар Олий лигада ўз жамоасининг етакчиси бўлиб улгурган, миллий терма жамоада ҳам муҳим футболчи сифатида тилга олинаётганди. Мазкур турнирдан бир йил ўтиб Рауф Инилеев миллий жамоа бош мураббийига айланади ва термамизни 2007 йилги Осиё кубогига тайёрлайди. Қуйида фотосуратлар орқали ушбу мусобақани ёдга оламиз.


Инилеев Осиё ўйинларига учта ёши катта футболчи сифатида Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Асрор Алиқуловни танлайди. Таркибдаги қолган барча футболчилар Олий лигада аллақачон мухлислар оғзига тушганди. 


Мазкур терма жамоадаги футболчилар Инилеев даврида миллий жамоанинг ҳам ўзаги бўлиб хизмат қилди. 


Илҳом Суюновнинг тезкор рейдлари ва кучли зарабаларини мухлислар ҳамон завқ билан ёдга олишади. Афсуски, шундай футболчи бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлди. 2014 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан кетганидан сўнг бошқа яшил майдонга қайтмади.


Сашадан доимгидек ноодатий голни нишонлаш. Бу лаҳзалар учун ҳаттоки борингни бергинг келади. 


Бугунги кунда "Чиғатой" футбол мактабида мураббийлик қилаётган Ильдар Магдеев узоқ йиллар "Пахтакор"нинг асосий футболчиси бўлиб келди. Аслида у Бухоро футболи тарбияланувчиси саналади. "Оқ-тепа" жамоасидаги фаолиятидан сўнг 2015 йилда бутсаларини михга илди. 


Гейнрих ҳозиргина қайси терма жамоа посбонини ранжитди?


Нестеровдан яна бир ажойиб сейв. Унинг ортида барчага яхши таниш бўлган Ислом Иномов. Иномовнинг ўйинларини ҳам  соғинганлар орамизда топилади деб ўйлаймиз. Ушбу футболчи фаолиятининг сўнги дамларида "Сурхон", "Андижон" жамоаларида тўп тепди. 


Майдонда қора ишни бажарадиган Азиз Ҳайдаров амирлик футболчига қарши. 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика