RU

Последние новости

02:05Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2 (матнли трансляция)  35 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  8 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  7 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Александр Гейнрих: "Нефтчи" учун хурсандман" Новости

Александр Гейнрих: "Нефтчи" учун хурсандман"

Айни пайтда Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб бораётган Александр Гейнрих билан қисқача суҳбат қурдик.
- Сиз тўп тепаётган "Ордабаси" ўткан йили мавсумни бешинчи ўринда тугатган эди, бугун эса фаворитлар қаторидасизлар...
- Боиси 2014 йилги таркиб сақланган ҳолда, айрим нуқталар кучайтирилган. Барча нуқталарда рақобат кучли, шунинг учун бўлса керак натижа ҳам бўляпти. Мураббийимизда ҳам гап катта.

- Ҳозирча чемпионатни мағлубиятсиз давом эттираяпсизлар. Лекин дуранглар кўпайиб кетгандек...
- Бунга ўзимиз айбдормиз. Баъзида ғалабани ушлаб қола олмаяпмиз, баъзида эса гол уролмадик.

- Бир неча ўйиндан кейин бу клубдаги илк голингизни ҳам урдингиз, "Окжетпес" билан ўйинда эса жамоангизга ғалаба келтирдингиз...
- Мен учун бу муҳим эмас, муҳими жамоа ютсин ва мен ўша ўйинга ўз ҳиссамни қўшай.



- "Локомотив"нинг собиқ футболчиси сифатида, уларнинг ОЧЛдаги ўйинига нима дея оласиз?
- Жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичида илк маротаба ўйнаганлиги учун ҳеч нима кутмаган эдим. Шундай экан катта совринлар ҳақида ўйлашга эрта деб ўйлайман.

- Қозоғистон нашрларида паспортингиз билан муаммо бўлганлиги ҳақида ўқидик, нима бўлган эди?
- Регистрация муддатим ўтиб кетган экан. Ҳозир ҳаммаси жойида.

- Чимкент Тошкентдан унча узоқ бўлмаган шаҳар, ҳудди Ўзбекистонда юргандек бўляпсизми?
- Чимкентда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ўзбеклар кўплиги ва уларни менга бўлган муносабатлари кишини қувонтиради. Албатта бошқа давлатда ҳам сенга ишқибозлик қиладиган кишиларнинг борлиги ёқимли.

- Нима учундир "Ордабаси"нинг сайтида сиз ярим ҳимоячи сифатида қайд этилгансиз?
- Ҳужум ортида тўп тепяпман, яъни иккинчи ҳужумчи ролида.

- Бугун "Пахтакор" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Чемпионатимизнинг юқори ўринларидаги тафовут ҳам камайган.  "Нефтчи" - "Пахтакор" ўртасидаги қайси ўйинлар ичидаги энг эсда қоларлиси ёдингиздами?
- "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилганимда "Нефтчи" биз учун умуман бошқа жамоа эди. Уларга қарши барча ўйин қизиқ кечган. Айниқса Фарғонада қийин бўларди. Албатта мен футболчи сифатида, "Нефтчи"ни яна аввалги ўринларига қайтаётганидан хурсандман.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика