RU

Последние новости

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  5 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

Александр Ежов: "Хоразмдан яхши футболчилар етишиб чиққан ва бундан кейин ҳам чиқади" Новости

Александр Ежов: "Хоразмдан яхши футболчилар етишиб чиққан ва бундан кейин ҳам чиқади"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа"(6:1) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдирди.




"Кўрдинглар, ўйин ҳисобга мос бўлди. Айрим жойларда устунликка эга бўлдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, охиригача кураш олиб боришди. Вазифа ва кўрсатмаларни бажаришди",- дейди Ежов.

- Аввалги ўйинларда жамоа биринчи бўлимда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан толиқиб қолаётган эди. Бугун эса ўйинни бир текисда ўтказди. Бунга қандай эришилди?

- Албатта, бу ҳар доим ҳам ўхшамаслиги мумкин. Иккинчи бўлимда ҳам рақиб тўп назорати бўйича устунликка эга бўлди. Ўз ўрнида "Оқ-тепа" жамоасига мени бу жамоага қўйиб юборганликлари учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Мухлисларни ҳам бугунги ғалабада ҳиссаси бор. Улар бизни доим охирги дақиқага қадар қўллаб-қувватлаб туришади. Биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун охиригача курашамиз.

- Биламиз, сиз футболчилар билан доим самимий муносабатда бўласиз. Александр Ежов қандай пайтда қаттиққўл мураббийга айланади?


- Буни мендан эмас футболчилардан сўраганингиз маъқул. Бизнинг вазифамиз футболчиларни тўғри тарбиялаш, вазифамиз маҳаллий футболчиларимизни ўсишига кўмаклашиш. Нима учун бундай қилмаслигимиз керак? Бугун ҳам бир нечта ёш футболчилар ҳаракат қилишди. Уларнинг ҳар бирига имконият берамиз. Шу вақтга қадар Хоразмда яхши футболчилар етишиб чиққан ва бундан кейин ҳам чиқади. Ҳимоя чизиғимизнинг асосий футболчиси Ҳабибулла Матёқубов бугун майдонга тушмади. Унинг ўрнида тўп тепган Маҳмуд Қаландаров ҳам ишончли ўйнади. Эътиборимизни кўпроқ маҳаллий ёш футболчиларимизга қаратганмиз. Суперлигада Хоразм футболи тарбияланувчилари кўпроқ бўлишини истаймиз. Бу борада селекция ишларини тўхтатмаймиз. Иккинчи лига, кубок баҳсларини кўрамиз, кузатамиз. Ёш футболчиларга имкон берамиз.

- "Оқ-тепа" клуби ҳақида нима деган бўлардингиз?


- Биринчи даврада шу жамоада ишладим. Футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбариятни жуда яхши биламан. Ғанишер ака Шоғуломовга раҳмат айтмоқчиман. Бу инсон доим футбол билан яшайди. Жамоаси учун барча шароитларни яратиб берган. Кейинги ўйинларда уларга омад тилаб қоламан.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика