RU

Последние новости

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  8 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  28 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади" Новости

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади"

Теги :  ХоразмЗомин
Про лиганинг сўнгги ҳал қилувчи турида "Хоразм" ўз майдонида "Зомин"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир ўйин бўлди. Босим бор эди. Ҳозир ҳиссиётда нима дейишга ҳам ҳайронман. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Улар билан фахрланаман. Ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди. 

Ҳозир қўл остимдаги йигитлар янада яхшироқ ўйнай олишади, кўпроғига қодирлар. Ўйиндан қониқиш ҳоси қилдим. Камчилигимиз вазиятларни голга айлантира олмаётганимизда. Кейинги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Менимча йигитлар 60 фоиз кучини кўрсатди, улар бундан ҳам кўпроғини бажара олади. 

Олдиндаги режаларим ҳақида бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади.

Биз ҳар бир учрашувга жиддий қараймиз ва рақибни ўрганиб чиқамиз. "Зомин"ни дуранг ҳам қониқтиришини ва ҳимоядан ҳаракат қилишини  билардик. Футболчиларимга вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтдим. Чунки рақиб қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Бизнинг ўйинга ўз режамиз бор. Тимур Исмаиловда вазиятлар бўлди, Темур Бекчановда ҳам қулай имконият юзага келди. 

Майдонда доим 12 ўйинчиларимиз яъни мухлисларимизнинг далдасини ҳис қилиб тўп тепамиз. Бугун ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. Уларга катта раҳмат айтаман",- дейди Ежов.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика