RU

Последние новости

19:00Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  3 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  19 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  26 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик" Новости

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик"

Coca Cola Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бухоро" жамоаси катта мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақибларни ғалаба билан табриклаймиз. Мағлубиятдан кейин нима дейиш мумкин? Гол уришимиз ҳам мумкин эди, афсуски ўтказиб юбордик. Дастлабки 10 дақиқаликда эътиборни йўқотдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу бизнинг темпимизга ҳам таъсир қилди. 

- "Бухоро"га ҳужумда агрессивлик етишмади.

- Сиз ҳақсиз. Бизга агрессивлик етишмади. Бу ерда ҳозир бир қанча ньюанслар бор, айниқса жароҳатлар. Ҳозир бир қанча футболчиларимиз жароҳатдан қайтган ҳолда ўйнашди ва шу сабабли уларга жисмоний жиҳатдан куч етишмади. Бундай ҳолатда бирданига ўйинларга киришиб кетиш осон бўлмайди. 

- Александр Станиславлевич қачон таркибга қайтади?

- Шифокорлар гуруҳи бор. Яқин вақтларда унинг бу борадаги ҳолатига аниқлик киритамиз. 

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз, улар ўйинга қанчалик таъсир қилди. Ҳакамлик борасида нима дейсиз?

- Ҳакамларнинг қўмитаси бор, улар бу ҳолатни кузатишади. Биз олдин ўзимизни яхшилашимиз керак. Ўйинни тахлил қиламиз, қандай хатолар қилганимизни кўриб чиқамиз. Қизил карточка эса исталган ўйинда таъсирини ўтказади. Бугун дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Бироқ айтганимдек, гол уриш бобида омадимиз келмаяпти. Ўйин бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам кўрингандирмиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика