RU

Последние новости

16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  1 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  2 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  8 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  4 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  15 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Ибраҳим Томиванинг бугун омади келди" Новости

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Ибраҳим Томиванинг бугун омади келди"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги саралаши доирасидаги "Динамо" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун шогирдларим 100 фоиз куч билан ўйнашди. 3 ойлик танаффусдан кейин бироз қийин бўлганини ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим. "Динамо" футболчиларини ҳам алоҳида таъкидлашни истардим, улар йирик ҳисобда ортда қолаётганида ҳам таслим бўлишмади ва 3та гол уришди. Биз ҳимоя устида ишлашда давом этамиз.

Бизнинг шиоримиз шундай: Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ўйнаш.

Мен ҳам, клуб директори Алишер Шоғуломов ҳам жамоамиз тўп билан кўпроқ ўйнашини истамоқда.

Эркин Жабборов олий лигада кўп ўйинлар ўтказган ва тажрибали посбон. Ҳимояни ўзи назорат қилиб борди.

Ибраҳим Томива ҳақида қандай фикрдаман? Бугунги ғалаба фақат уники эмас, шу боис алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳали мавсум бошлангани йўқ. Тўғри бугун унинг омади келди ва учта гол урди.

Узоқ йиллар "Хоразм" клубида ишладим. Оилам Тошкентда яшайди, шу боис Тошкентда ишлашни хоҳлардим. Алишер Шоғуломов клубга таклиф қилди ва ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман", - дейди Александр Ежов.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика