RU

Последние новости

17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  3 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик" Новости

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Шўртан"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда Ғузор клуби ҳар томонлама бизни мағлуб этди", - Александр Ежов.

- Иккинчи таймда жамоаингизни ўзгартириб қўйишгандек туюлди...

- Бугун йигитлар кет-кет учта ўйинда ютиб хотиржамликка берилишди шекилли. Ғузорда осонгина ютамиз деб ўйлашди менимча. Бундан ташқари бизда жароҳат олганлар кўп, ярим жамоамиз уколлар ёрдамида майдонга тушишмоқда. Афсуски футболни алдай олмайсан, ким кўпроқ югурса, кўпроқ ҳаракат қилса ўша томон ютади. Бугун "Шўртан" шунда ўйнади, уларда истак ҳам юқори бўлди.

- "Хоразм" биринчи даврада худди шу ҳисоб билан ютганди, бугун эса мағлубият. "Шўртан" асосий таркибни шакллантиришда қийинчиликка дуч келган клуб ҳисобланади, ниманинг эвазига бундай йирик ҳисоб қайд этилди деб ўйлайсиз?
- Менимча йигитлар ўйиндан олдин "Шўртан"ни "ютиб бўлганди". "Шўртан" юқорида айтганимдек биздан кўпроқ югурди.

- Бугун қайси чизиқдан кўнглиз тўлмади?
- Бутун жамоадан кўнглим тўлмади.

- Бугун футболчиларга ҳам, мураббийга ҳам эътироз қилмадингиз... Бошқа ўйинларда ҳам шундаймисиз?
- Барча эътирозимни танаффус вақтида футболчиларга билдирдим (кулади). Ўйинда рақиб бизни шунчаки мағлуб этганида ҳакамга эътироз билдириб нима қиламан?




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика