RU

Последние новости

14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  16 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   28 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  23 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  14 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  9

Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди" Новости

Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"

Бугун Про лиганинг 25-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Александр Ежов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхши ўйнадик, аммо ўзимизнинг вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан унумли фойдаланишга мажбур эдик. Машғулотларда ушбу жиҳат устидан ишламоқдамиз. 10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва гол уриш учун имкониятларга ярата олдик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Дуранг адолатли натижа бўлди", - деди Александр Ежов бугунги учрашув ҳақида.

- Четлатишга қадар жамоа яхши ўйнаб турганди. Қизил карточкадан кейин ҳам жамоа ўйин темпини ушлаб қола олди. Четлатишдан сўнг футболчиларингизга қандайдир алоҳида кўрсатма бердингизми?

- Футболчилар барчасини тушуниб туришибди. Аввалги ўйинларда жуда кўп очколар юқотдик. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак. Мухлисларимизга ҳам раҳмат, улар бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйинимиз ўсиб бормоқда. Мусобақа жадвалида биздан тепароқда бўлган жамоаларга қарши ҳам яхши ўйнамоқдамиз, улардан устунроқмиз. Тўпга эгалик қилиш бўйича. Афсуски, мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қила олмаяпмиз. Раҳбариятга ҳам раҳмат. Бизни молиявий ва руҳий томонлама ёрдам беришмоқда. Шундай ўйнашда давом этсак, бир кун келиб Суперлига даражасидаги жамоага айланишимизга ишонаман.

- Асосий ҳимоячилардан бири Бобур Акбаров нега майдонга туширилмади?

- Бизда ҳар бир учрашувда юқотиш бор, афсуски. Акбаров сонининг орқа томиридан жароҳат олди. У ҳозир тикланиш жараёнида.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика