RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди Новости

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди

Тоби Алдервейрелд нима сабабдан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида айтиб берди.

"Антверпен" ҳимоячиси 2023 йилнинг мартида миллий жамоа билан хайрлашган эди.

"Юнион"га қарши кубок баҳсида мағлуб бўлганимиздан сўнг хафа эдим. Ўша кеча ухлай олмадим ва катта куч оладиган машғулот ўтказиш учун тонгда базага йўл олдим. Йўлга отланишдан аввал кофеини бор таблетка ичдим, чунки кофени ёқтирмайман.

Машинага ўтирганимда юрагим дақиқасига 1000 марта ура бошлади. Юрак ҳуружи бошланди деб ўйладим. Бўлди тугади, болаларимни қайта кўра олмайман. Машинани четга олдим, мебел дўконига кириб, менга тез ёрдам чақириб беришни сўрадим.

Стресс туфайли юрак уришим тезлашган экан. Бу ваҳима касаллигини келтириб чиқарди, шу сабабли юрагим тез ура бошлаган. Қайсидир онда ўзингни ҳозир ўлиб қоладигандек ҳис қиласан.

Тестлар ўтказдик, аммо ҳаммаси жойида эди. Кейин одамлар билан суҳбатлашдим ва улар бунинг барига стресс сабаблигини айтишди.

Шу сабаб терма жамоа билан хайрлашдим" - деди Алдервейрелд.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика