"Атлетико" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳимоячиси Алдервейрелд "Антверпен"га ўтди
17 июл 2022 14:24
Новости
"Атлетико" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳимоячиси Алдервейрелд "Антверпен"га ўтди
"Антверпен" ҳимоячи Тоби Алдервейрелднинг трансферини эълон қилди.
33 ёшли Бельгия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилиш учун қанча маблағ сарфлангани номаълум.
"Антверпен" Алдервейрелд билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Унинг сўнгги клуби Қатар "Ал Дуҳайл" жамоаси бўлди, футболчининг араб жамоаси билан келишуви 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган эди.
Футболчи "Тоттенхэм", "Саутгемптон", "Атлетико" ва "Аякс"даги иштироки орқали танилган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии