Альба шартномани узайтирди
16 мая 2025 00:35
Новости
Альба шартномани узайтирди
"Интер Майами" футболчиси Жорди Альба клуби билан шартномасини узайтирди.
36 ёшли ҳимоячи билан янги келишув 2027 йил якунига қадар давом этади.
"Шартномани узайтирганимдан хурсандман, чунки менда ҳали футбол ўйнаш хоҳиши жуда кучли. Клубда ўзимни бахтли, ҳар бир ўйинда мухлисларни меҳрини ҳис қиляпман. Ривожланишда, ғалабалар қозонишда давом этамиз ва иложи борича кўпроқ совринлар ютишга ҳаракат қиламиз", - деди Альба.
Футболчи 2023 йил ёзида "Интер Майами"га ўтганди. Ушбу мавсумда у МЛСнинг 11 ўйинида қатнашиб, 4та голли узатма амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии