Алан Ширер: "Бу "Манчестер Юнайтед" учун шармандалик"
24 дек 2023 16:35
Новости
Алан Ширер: "Бу "Манчестер Юнайтед" учун шармандалик"
Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужум чизиғини жиддий танқид қилди.
Манкунианликлар ушбу мавсум Премьер-лиганинг 18 ўйинида 18та гол урди. Лигада фақатгина "Шеффилд Юнайтед" улардан камроқ натижа қайд этган.
"АПЛнинг 18 ўйинида 18 гол - "Манчестер Юнайтед" учун шарманда! Эрик тен Хаг барча ўйинларда жамоа режани бажараётганини айтмоқда. Лекин жамоанинг ушбу мавсумдаги ўйинларини кўрган инсон сифатида режа қандайлигини билмадим", - деди Ширер.
Эслатиб ўтамиз, МЮ кеча "Вест Хэм" майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа лигада сўнгги 3 ўйинида бирорта гол урмади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии