RU

Последние новости

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:22Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  2 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  4 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

“Ал Жаиш” – “Насаф” 5:1 (тўлиқ шарҳ) Новости

“Ал Жаиш” – “Насаф” 5:1 (тўлиқ шарҳ)

Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг 2-саралаш босқичида Қатарда “Ал Жаиш” жамоаси меҳмони бўлган футболчилармиз бир учрашувдан иборат ўйинда йирик мағлубиятга учрашди.
Гарчи учрашув дебютидаёқ мезбонларнинг жанубий кореялик ярим ҳимоячиси Сеул Ки Ко ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ҳисобни очган бўлсада кейинчалик футболчиларимизда ҳам гол киритиш учун яхши имкониятлар бўлди. Хусусан, 8-дақиқада мезбонлар ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Игорь Таран эса дарвозабон бирга бир вазиятда турган бўлишига қарамай ҳаводан келган тўпни боши билан дарвозага йўллашга интилди. Аммо ҳужумчимизнинг кучсиз зарбаси “Ал Жаиш” посбонига “совға” бўлди. 14-дақиқада яна жамоамизнинг тезкор ҳужумидан кейин Таран қулай вазиятга чиқарилди. Ҳужумчимизнинг бу сафарги зарбасини ҳам рақиб посбони эгаллаб олди. 27-дақиага келиб “Ал Жаиш” ярим ҳимоячиси Сеул Ки Ко чап қанотдан бошланган ҳужумни муваффақиятли якунлашга эришди. “Насаф”нинг жавоб ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди. Жарима майдончасига узатилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасига киритишига бир баҳя қолди. 37-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб йириклашди. “Ал Жаиш”нинг бразилиялик машҳур легионери Нилмар қарши ҳужумларнинг бирида катта тезликда ҳимоячиларимиздан ўзиб кетди ва тўпни Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозага йўллади. Бўлим сўнггида Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпи дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди, холос.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин суръати ўзгармади. “Насаф”чилар тўпни кўпроқ назорат қилган ҳолда ҳужумлар ташкил қилган бўлишса, мезбонлар тезкор қарши ҳужумлара рақибни жазолашга интилишди. 49-дақиқада жаримадан узатиб берилган тўпни “Ал Жаиш”нинг бўйдор ҳимоячиси Абдураҳмон Исса барчадан баланд сакраб, дарвозага йўналтирди – 4:0. Ҳисоб йирик кўриниш олган бўлсада, вакилларимизда гол киритиш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Бир сафар Геворкяннинг жаримадан йўллаган зарбаси устунга теккан бўлса, яна бир вазиятда Азамат Алланиязовнинг дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб бориб узоқ бурчакка йўллаган тўпини яна дарвоза устуни қайтариб қолди. Умуман шу куни омад ҳам мезбонлар томонида эди. 76-дақиқада Геворкян ўз қанотида фаоллик кўрсатиб тўпни дарвоза олдида турган Сайфиевга узатди. Фарруҳнинг кучли зарбасини тўсиб қолиш имконсиз эди – 4:1. Аммо мезбонлар 80-дақиқада Сеул Ки Ко хет-трикка эришиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди – 5:1.
 
Фотогалерея
ОЧЛ-2014. 2-саралаш босқичи. 08.02.2014
“Ал Жаиш” – “Насаф” 5:1 (3:0)
Доҳа. Суҳайм бин Аҳмад стадиони. 5400 томошабин.
Голлар
:  Сеул Ки Ко (4, 27,80),  Нилмар (36), Абдураҳмон Исса (49) – Фарруҳ Сайфиев (76).
Огоҳлантириш: Сеул Ки Ко (18), Андерсон (50) – Байдуллаев (25), Сайфиев (74)

“Ал Жаиш”: 33. Аҳмад Софян, 2. Мурод Нажи (8. Юсуф Муфта, 15), 4. Андерсон (с), 7. Весам Ризиқ, 9. Нилмар (20. Вагнер Рибейро, 74), 10. Жирес Кембо Экоко, 14. Моҳд Мезнани, 17. СеулКи Ко, 19. Абдураҳмон Иса, 21. Али Санад, 29. Муҳаммад Мунтари (12. Мажид Муҳаммад, 62).
 
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (10. Кежа Тўраев, 61), 17. Артур Геворкян, 19, Игорь Таран (41. Азамат Алланиязов, 46), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов (29. Улуғбек Дадабоев,79), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фаррух Сайфиев.

Ҳакамлар: Стебре Деловски, Пол Адам, Натан Макдоналд (ҳаммаси  Австралиядан), Моҳд Нафиз (Малайзия).
Ҳакамлар назоратчиси: Язбек Язбек (Ливан).
Учрашув комиссари: Талала Алсваилмин (Иордания). -

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика