RU

Последние новости

09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  4 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8

Ал Шаҳрони муваффақиятли операция қилинди Новости

Ал Шаҳрони муваффақиятли операция қилинди

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони Аргентинага қарши ғалабали ўйинда ўз дарвозабони билан даҳшатли тарзда тўқнашиб кетганди.

Саудия Арабистони дарвозабони Муҳаммад Ал Овайс "Лусаил" стадионида кечган ўйин вақтида тўсатдан ҳимоячи Ёсир Ал Шаҳронига тиззаси билан зарба берди.

Мамлакати шарафини 73 та ўйинда ҳимоя қилган "Ал Ҳилол" футболчиси майдондан оғир аҳволда олиб чиқиб кетилди, кейинроқ операция учун Ар-Риёдга учиб кетди.

Саудия Арабистони термаси матбуот хизмати пайшанба куни ўзининг расмий Twitter саҳифасида операция муваффақиятли ўтганини тасдиқлади.

"Кеча Ёсир Ал Шаҳрони Ар-Риёддаги Қирол Абдулазиз тиббий шаҳарчасида жойлашган Миллий гвардия госпиталида ошқозон ости бези операциясини муваффақиятли ўтказди.

У миллий терма жамоа тиббий штабининг тўлиқ назорати остида. Саудия Арабистони футболи оиласи Ёсирнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайди", – дейилади хабарда.

Саудия Арабистони 1990 йилги Камерундан кейин Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлуб этган (2:1) илк европалик бўлмаган жамоа бўлди.

Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлуб этган сўнгги учта жамоа мусобақада ғолиб бўлган (2014 йилда Германия ва 2018 йилда Франция) ёки финалга чиққан (2018 йилда Хорватия).

Эрве Ренар жамоаси "C" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва шанба куни Польша билан куч синашади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика