RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Ал Шабаб" ОЧЛда қандай иштирок этган? Новости

"Ал Шабаб" ОЧЛда қандай иштирок этган?

9 февраль куни БААнинг "Ал Шабаб" клуби ОЧЛда ўзининг 23-учрашувини ўтказади.
"Ал Шабаб" Осиё чемпионлар лигасида жами 22та расмий учрашув ўтказган (2таси плей-оффда, 18таси гуруҳ босқичида ва 2таси 1/8 финалда). Шуларнинг 6тасида ғалаба қозонган (сафарда битта), 5 марта дуранг ўйнаган ва 11 бор рақибларга имкониятни бой бериб қўйган.

2009 йил "Ал Шабаб" "D" гуруҳида Ўзбекистоннинг "Бунёдкор", Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" ва Эроннинг "Сепахон" клубларига қарши кураш олиб борган.

Дубай клуби гуруҳда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этиб 7 очко билан охирги поғонанини эгаллаган. "Ал Шабаб" иккала ғалабани ҳам ўз уйида қўлга киритган, ягона дуранг сафарда қайд этилган.

2009 йил
"Сепахон" - "Ал Шабаб" 2:0
"Ал Шабаб" - "Бунёдкор" 2:0
"Ал Иттифоқ" - "Ал Шабаб" 4:1
"Ал Шабаб" - "Ал Иттифоқ" 1:4
"Ал Шабаб" - "Сепахон" 2:1
"Бунёдкор" - "Ал Шабаб" 0:0

2012 йилда "Ал Шабаб" мусобақани плей-офф босқичидан бошлаган. Ўшанда жамоа гуруҳга чиқиш учун ўз уйида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Гуруҳда эса Азизбек Ҳайдаров жамоаси 2та дуранг ва 4та мағлубият қайд этиб умуман ғалаба қозона олмай гуруҳда сўнгги ўринни банд этганди. Сафардаги ҳар учала ўйинда ҳам имконият бой берилган. "Шабаб" гуруҳ босқичида Қатарнинг "Ал Гарафа", Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва Эроннинг "Персеполис" клубига қарши ўйнаган.

2012 йил
"Ал Шабаб" - "Нефтчи" 3:0
"Ал Шабаб" - "Ал Гарафа" 0:0
"Персеполис" - "Ал Шабаб" 6:1
"Ал Шабаб" - "Ал Ҳилол" 1:1
"Ал Ҳилол" - "Ал Шабаб" 2:1
"Ал Гарафа" - "Ал Шабаб" 2:1
"Ал Шабаб" - "Персеполис" 1:3



2013 йилда ҳам Ҳайдаров жамоаси гуруҳ босқичига плей-офф орқали чиққан. Эроннинг "Саба Қум" клубига қарши сафарда ўтган ягона баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида "Ал Шабаб"га омад кулиб боққан - 5:3.

Жамоа Қатарнинг "Лаҳвия", Ўзбекистоннинг "Пахтакор" ва Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клублари билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳ босқичида БАА клуби анча яхши иштирок этган ва илк бор 1/8 финалга чиққан. "Шабаб" учун айнан шу босқич охиргиси бўлиб қолган. Дубайда ўтган илк баҳсда "Истиқлол" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Эрондаги жавоб учрашувида ҳисоб очилмаганди.

2013 йил
"Сабо Қум" - "Ал Шабаб" 1:1 (пен: 3:5)
"Лаҳвия" - "Ал Шабаб" 2:1
"Ал Шабаб" - "Пахтакор" 0:1
"Ал Шабаб" - "Ал Иттифоқ" 1:0
"Ал Иттифоқ" - "Ал Шабаб" 4:1
"Ал Шабаб" - "Лаҳвия" 3:1
"Пахтакор" - "Ал Шабаб" 1:2
"Ал Шабаб" - "Истиқлол" 2:4
"Истиқлол" - "Ал Шабаб" 0:0
 

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашуви 9 февраль куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика