"Ал Қодисия" - ОФК кубоги-2014 соҳиби
19 окт 2014 09:47
Новости
"Мактум бин Рашид Ал Мактум" стадионида Ироқнинг "Арбил" ҳамда Қувайтнинг "Ал Қодисия" клублари тўқнаш келишди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча таймларида иккала жамоага ҳам гол ура олишмади. Пенальтилар сериясида эса омад "Ал Қодисия"га кулиб боқди - 4:2. Шундай қилиб, Қувайт клуби ўз тарихида учинчи бор мусобақа финалида ўйнаб илк бор чемпион бўлди. Таъкидлаш лозимки, кетма-кет учинчи йил ушбу кубок Қувайтга йўл олмоқда. Ўтган икки йилда ОФК кубоги "Ал Қувайт" клубига насиб этганди. Ёдингизда бўлса, 2011 йил бу мусобақада Қаршининг "Насаф" клуби тенгсиз бўлганди.
"Ал Қодисия"нинг 24 ёшли ҳужумчиси Саиф Ал Хашан финал учрашуви ва бу йилги ОФК кубогининг энг фойдали ўйинчиси деб топилди.
Мусобақа тўпурари соврини эса Гонконгнинг "Китчи" клуби вакили Хуан Беленкосога насиб этди. 33 ёшли испаниялик ҳужумчи бу мавсум ОФК кубогида 11та гол уришга муваффақ бўлди.
ОФК кубоги-2014
Финал. 18 октябрь.
Дубай. "Мактум бин Рашид Ал Мактум" стадиони. 5240 томошабин
"Арбил" (Ироқ) - "Ал Қодисия" (Қувайт) 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Комментарии