"Ал Насср" спорт директори Роналду билан боғлиқ музокаралар ҳақида гапирди
26 дек 2022 00:51
Новости
"Ал Насср" спорт директори Роналду билан боғлиқ музокаралар ҳақида гапирди
"Ал Насср" клуби спорт директори Криштиану Роналду билан шартнома имзолаш мавзусида гапирди.
Саудия Арабистони клуби узоқ вақтдан бери 37 ёшли суперюлдузни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар саналиб келмоқда. Португалиялик футболчига молиявий томондан жуда фойдали шартнома таклиф қилинган.
“Келинг, йил охиригача кутамиз ва трансфер ишлари қандай кетаётганини кузатамиз. Ушбу музокаралар нафақат клубимиз ва бутун мамлакатимиз, балки бутун футбол олами учун жуда муҳим. Роналду тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. У ҳар доим намуна қилишга арзирли спортчи бўлиб кетган", - деди Марсело Салазар.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Криштиану Роналду клуб билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиб, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии