RU

Последние новости

21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  1 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  7 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5

"Ал Насср" энди Бенземага кўз тикди Новости

"Ал Насср" энди Бенземага кўз тикди

Саудия Арабистони клуби таркибини кучайтириш ишларини тўхтатмаяпти.

Манбанинг хабарига кўра, Криштиану Роналду ортидан унинг собиқ жамоадоши Карим Бензема Саудия Арабистонига таклиф этилди.

Осиё вакилининг жиддий қизиқишига қарамай, франциялик форвард Испанияни тарк этиш ниятида эмас ва таклифни рад этиши кутилмоқда.

Аллақачон португалиялик юлдуз билан катта битим тузган "Ал Насср" трансферлар бозорида кўпроқ марраларни кўзламоқда. Клуб аввалроқ ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос, "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ва Бенземанинг Мадрид клубидаги жамоадоши Лука Модричга оғиз солган эди.

Бироқ Бенземани қўлга киритишга бўлган ҳар қандай уриниш бефойда кўринади. 2022 йилда "Олтин тўп" соврини соҳибига айланган ҳужумчи 2009 йилда "қироллик клуби" аъозосига айланганидан буён амалдаги Испания Ла Лигаси ва Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига жуда боғланиб қолган. У футболчилик фаолиятини пойтахт клубида якунламоқчи.

35 ёшли футболчи "Реал" билан шартномасини яна бир йилга узайтириб, 2024 йилнинг ёзига қадар жамоада қоладиган бўлди. Томонлар шартнома шартлари борасида келишиб бўлишган. Яқин кунларда янги битим расман имзоланади.

Карим Бензема жорий мавсум "Реал" учун 15 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уриб, 1 та ассист қайд этди. Форвард жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтган мундиални ўтказиб юборди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика