"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр
24 авг 09:18
Новости
"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр
"Ал Иттиҳод" "Порту"нинг 18 ёшли футболчиси Родригу Морага жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Саудия жамоаси ярим ҳимоячининг трансфери учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бироқ "Порту" футболчини 70 миллионга сотмоқчи. Саудияликлар музокара орқали келишувга эришишни истамоқда.
Агар томонлар келишувга эришса, "Ал Иттиҳод" футболчининг ўзи билан шахсий шартнома бўйича музокара олиб боради. Сабабли "Порту" футболчининг истагисиз, Морани Осиё жамоасига сотмоқчи эмас.
2007 йилда туғилган футболчи "Порту" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг жамоа билан тузган шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт нашри Морани 40 миллион еврога баҳолаган.
Футболчи ўтган мавсум 40 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва яна 4 та голга ассистлик қилганди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии