RU

Последние новости

01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  121 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5

Дохадан мухбиримиз хабар беради: “Ал-Ҳилол” бугунги ўйинга таркиб йиғолмай қолиши мумкин Новости

Дохадан мухбиримиз хабар беради: “Ал-Ҳилол” бугунги ўйинга таркиб йиғолмай қолиши мумкин

ОЧЛ регламентига кўра, ўйин учун қайдномадан энг камида 13 футболчи жой олиши керак: 11 асосий таркиб аъзоси, захирада эса бир нафардан дарвозабон ва ўйинчи.

Қатардаги мухбиримизнинг хабар беришича, ҳозирда “Ал-Ҳилол”нинг қайдномасида 13 нафар соғлом футболчи бор: улардан 3 нафари дарвозабон, қолганлари эса майдондаги ўйинчилар. Саудияликлар 6-тур доирасида ўтадиган “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши учрашувни қолдиришни сўраб, ОФКга мурожаат қилишган, аммо уларнинг навбатдаги илтимоси ҳам рад этилди.

Шу боис, “Ал-Ҳилол”нинг олдида иккита йўл қолган, биринчиси, учрашувдан бош тортиб, мусобақадаги иштирокини якунлаш. Иккинчиси эса захирадаги дарвозабонлардан бирини ўйновчи футболчи сифатида қайдномадан ўтказиш.

“Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунласа, жамоанинг барча натижаси нолга тенглаштирилиши ва “Пахтакор” 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқиши ҳақда олдинроқ хабар бергандик

1. "Пахтакор" – 7 очко

2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 7 очко

3. “Шахр Ходро” – 0

Ҳозирча, саудияликлар қандай қарорга келгани маълум эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.

Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади. 

"Ал-Ҳилол" иштирокини давом эттирса, "А" гуруҳи пешқадами сифатида кейинги босқичда "B" квартетидаги иккинчи жамоа ("Ал-Шорта" ёки "Истиқлол")га қарши тўқнаш келади.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика