RU

Последние новости

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  0 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  24 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Гуруҳдан "Пахтакор" ҳам чиқса керак" Новости

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Гуруҳдан "Пахтакор" ҳам чиқса керак"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол" (0:0) учрашувидан кейин Саудия Арабистони клуби бош мураббийи Рэзван Луческу ўз фикрларини билдирди.

"Бугун "Шаҳр Ходро" билан дуранг ўйнадик ва кейинги босқичга чиқдик. Кўплаб футболчиларимиз бугун бизга ёрда бера олишмади. Тажрибаси йўқ футболчилар билан ўйнашга мажбур бўлдик. Иккинчи муаммо захирамизда ўйинчи йўқлигида эди. Аммо биз курашдик, бундан хурсандман. Бундай жамоада ишлаётганимдан бахтлиман, эртага нима бўлишини билмайман, аммо бугун кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман", - дейди Рэзван Луческу.

- Ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?

- Бизга бир очко керак эди. Жуда эҳтиёткор бўлиш ва ўз имкониятимиздан фойдаланиш керак эди. Охиригача курашиш ва совринни ўзимизда сақлаб қолишимиз лозим.

- Жамоадаги ички муҳит қандай? Яна касаллар пайдо бўлади деб ўйлайсизми?

- Бу бизга боғлиқ бўлмаган ҳолат. Аммо юзага келган вазиятга қарамай ўйнашга интилдик. Бу ўзига хос чорлов.

- Гуруҳдаги сўнгги тур ўйини сизлар учун расмиятчиликка айланади. Натижа муҳим эмасми?

- Биз нима бўлган тақдирда ҳам бўлажак ўйинда курашамиз.

- Кейинги босқичга чиққанингиз билан табриклайман. Гуруҳда қайси жамоа иккинчи йўлланмага эга чиқишини хоҳлардингиз: "Шабаб Ал Аҳли" ёки "Пахтакор"?

- Бу саволга жавоб бериш мен томонимдан бироз нотўғри бўлиши мумкин. Аммо "Пахтакор" жуда ҳам тартибли ўйнайдиган, ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги ҳаракатлари бу жамоани Ғарб минтақасидаги энг кучли клублардан бири эканини кўрсатади. Барчаси бугунги ўзаро баҳсда ҳал бўлади. "Пахтакор" биз билан иккита ўйинда жуда кўп куч йўқотди. Бироқ ўзбек клубининг захирасида ҳам яхши футболчилар бор, шу боис менимча кейинги босқичга айнан "Пахтакор" чиқса керак.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика