RU

Последние новости

14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  2 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13

“Ал-Ҳидд” бугун Тошкентга келади Новости

“Ал-Ҳидд” бугун Тошкентга келади

Келаётган сешанба, 31 январь куни Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида катта футбол.

Юртимизда 2017 йилги футбол мавсумининг илк расмий учрашуви – ОЧЛ ўтиш босқичида, “Насаф” Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади.

Рақиб Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клуби расмийлари ва футболчилари 28 январь куни Тошкент шаҳрига ташриф буюришади. Клуб делегациясини бағрига олган ҳаво лайнери, кеч соат 17:40да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. “Ал-Ҳидд” клуби делегацияси 11 нафар расмийлар ва 18 нафар футболчилардан иборат.

Ал-Ҳидд” жамоасининг Тошкентга ташриф буюрадиган футболчилари қуйидагилардан иборат: Аббос Хамис,  Ҳамад  Албанки, Абдулла Баба Фатади, Алиабдулла  Ҳасан, Эфидайо Омасуи (Нигерия), Саид Муҳаммад Ҳусайн, Иброҳим Алабайидли, Ахмад Иброҳим Алхаттал, Исо Мусаббиҳ (с), Рашид Халил Алхути, Окарандут Орок (Нигерия), Муҳаммад Алдовуд (Иордания), Холид Алшамҳари, Али Саид Алшаҳоби, Муҳаммад Маки Али, Уче Агба (Нигерия), Муҳаммад Алмулла, Ахмад Буғаммар.

Меҳмонлар “Miran international”да истиқомат қилишади. Меҳмонлар делегациясини "Насаф" расмийлари аэропортда кутиб олишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 31 январь сешанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика