"Ал Файсали" бош мураббийи: "Гуруҳдан чиқишни истасак, ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ"
		
		26 ноя 2023 20:34
        Новости	
	 
				 
				"Ал Файсали" бош мураббийи: "Гуруҳдан чиқишни истасак, ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ"
- Ўйин ҳақида
- Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Бизда ҳозир ҳаммаси яхши ва эртанги ўйинда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Жамоамиз аъзолари ҳам кўрсатмаларни тўғри бажарган холда яхши ўйин намойиш этишади деб ўйлайман.
- "Насаф"га қарши ўйинга ҳужумкор услубни танладингизми ёки қарши ҳужум услубими?
- Эртанги ўйинда натижадан келиб чиқиб турли тактик услублардан фойдаланамиз. Албатта, бу ўйинда аввалгиларига ўхшамаган ўйинимизни намойиш этишимиз шарт. Агар гуруҳдан чиқмоқчи бўлсак, бизга фақат ғалаба керак.
- Таркибдаги йўқотишлар ҳақида...
- Бизда айни дамда таркибда йўқотишлар йўқ. Фақат дарвозабонимиз бир оз бетоб. Эртага барчаси яхши бўлишига умид қиламиз.
- Сизнингча, гуруҳда қайси жамоаларда навбатдаги босқичга чиқиш имкониятлари яхшироқ?
- Бу саволингизга ҳозир жавоб бериш қийин. Эртанги ўйин гуруҳдаги вазиятга анчайин ойдинлик киритиб беради.
- Жамоангизда руҳий холат қандай?
- Биз "Насаф"нинг қандай жамоа эканини биламиз. Аввалги натижаларни унутган холда эртанги ўйинда боримизни берамиз. Биз жамоани руҳан ҳам, жисмонан ҳам яхши тайёрладик деб ўйлайман. Олдимизда ғалабадан бошқа йўл йўқ.
| Насаф Карши Mateus - 47', Zafarmurod Abdirahmatov - 50', Marko Stanojevic - 68' | Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 5 27/11/2023, 19:00 1: 3 Завершен | Аль-Файсали Reziq Mohammed Saleh Bani Hani - 45' | 
Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали"нинг бошқа жамоалардан фарқи бор"
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии